Latest news

01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  7 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  7

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..." News

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..."

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча айтиш қийин. Афсуски шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик. Натижа жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз", - дейди Вадим Абрамов.


- Шомуродов иккинчи таймда деярли ўзини кўрсата олмади, 75-дақиқаларда унинг ўрнига Сергеевни тушириш имконияти йўқмиди?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Йиғинга кеч келганига қарамай яхши ўйнади. Афсуски йигитлар 2:1 ҳисоби вақтида ақлни ишлатишмади, шу боис ҳиссиётга берилиб кетишди.

- Бугун терма жамоада ҳимояда жуда ҳам ёш болаларча хатога йўл қўйилди. Техник кучли рақибга қарши баҳсда нимага бундай бўлди?
- Тўғри айтдингиз, биринчи таймдаги қўпол хатоларда футболчи ҳаяжонлангани сезилиб қолди. Қисқа вақт ичида ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак ҳали ҳимояда балки бунга эриша олмагандирмиз.

- Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнаши бугунги ўйиндан келиб чиқсак хато эмасмиди?
- Мағлуб бўлганимиздан кейин хато дейишингиз мумкин, ютганимизда хато бўлмасди. Бугун менимча Аҳмедов ҳимояда яхши ўйнади.

- Сиз келгач терма жамоа ҳимоя марказида етарлича бўйдор ҳимоячилар ўйнашмаяпти деб ҳисоблайсизми? Масалан Кримец...
- Кримецми? Унда кичик камчилик бор, тезланиши бироз секинроқ. Ўз майдонимизда ўйнадик, шу боис тезкор ҳимоячиларни майдонга туширдик.

- Бугун кучли рақибга қарши жангда ютқаздик. Аммо ундан устун келаётгандик, афсуски иккинчи бор сиз мураббий бўлганингизда ютқазиб қўйдик. БАА олимпиячилари билан ўйинда шундай бўлганди. Сўнгги 20 дақиқа ичида футболчиларимиз яккакурашларда ютқазаверишди...
- Тўғри айтаяпманку бугун ҳиссиёт ақлдан устун келди. Йигитлар учинчи голни уришга интилишди, Саудияда иккинчи таймда деярли яхши имконият бўлгани йўқ. Аммо сўнгги дақиқаларда рекошет ва учинчи гол эса умуман тушунарсиз чиқди. Ҳимоячилар олдинга ўтиб кетаверишди, худдики мухлислар қўллаб қувватлови остида улар олдинга ўтаверишди. Ақлни йиғиб олмадик.



Rating: +80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика