Latest news

09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55He we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  4 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  2 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  8 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  12 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1

Вадим Абрамов: "Ҳар доимгидек гол уришга келганда оқсаяпмиз" News

Вадим Абрамов: "Ҳар доимгидек гол уришга келганда оқсаяпмиз"

Олий лига 12-тури доирасида ўтказилган "Локомотив" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманига ташриф буюрди.
"Ҳар доимгидек кўплаб вазиятлар яратмоқдамиз, аммо гол уришга келганда яна оқсаяпмиз. Тезкор гол урилганидан сўнг янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Лекин бу нарса амалга ошмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ярим ҳимоя чизиғимиз бугун кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади. Дилшод Раҳматуллаевга келадиган бўлсак, у кўп вақтни жароҳати боис ўтказиб юборганди. Жароҳатидан қайтганида эса унинг ўрнини бошқа футболчи олиб қўйганди. Бизда рақобат жуда кучли. Барча асосий таркибга кириши учун курашиши ва бунга лойиқ эканлигини исботлаши даркор.

- Игнатий Нестеров асосан захирада қолиб кетмоқда. Маъмур Икромов "Локомотив"нинг асосий дарвозабони деб ҳисоблайсизми?
- Маъмур Икромов ва Игнатий Нестеров бир хил даражадаги дарвозабонлар саналишади. Нестеров жароҳати боис мавсумни илк қисмини ўтказиб юборди. Унинг ўрнини эса Маъмур Икромов тўлиқ эгаллади ва ҳозирда ишончни оқламоқда. Ким кўпроқ майдонга тушишга тайёр бўлса ўшани таркибга киритаман. Маъмур Икромовнинг кўрсатаётган ўйинидан кўнглим тўлмоқда.  

- МТЖ 16 июнь куни учрашув ўтказади. "Локомотив" эса тақвим бўйича 18 июнь куни навбатдаги ўйинини ўтказади. Бу сизга ноқулайликлар келтириб чиқармайдими?
- Мана ўзларингиз кўриб турибсизлар. Нима ҳам қилардик? Биздан олти нафар футболчи терма жамоага жалб этилган.

- Балки бу нарса "Локо"га фойдадир, қолган футболчилар учун ўзларини кўрсатиши учун айни муддао бўлар...
- Ҳа, тўғри айтдингиз. Ўтган йили айнан шу нарса бизга фойда келтирганди. Олтин медалларни қўлдан бой бергандик. Яна нима ҳам дердик...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика