Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..." News

Вадим Абрамов: "Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, лекин..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кечаги машғулотлардан сўнг бош мураббий Вадим Абрамовдан бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Олимпия терма жамоаси билан ўйиндан кейин тўрт футболчига жавоб бердингиз...
- Бир неча кун давомида ўйинчиларни синаб кўрдик ва 4 нафар футболчини қўйиб юбордик. Улар ёмон бўлгани учун эмас, ўйин учун қайдномадан 23 футболчи ўрин олади, шу боис қолганларни ушлаб ўтириш нотўғри деб ҳисобладик.

- Олимпия терма жамоасидан Санжар Қодирқуловни миллий термага жалб қилдингиз. "Бунёдкор"да турли жойларда ўйнаганига гувоҳ бўлганмиз. Терма жамоада айнан қайси позиция учун чақирдингиз?

- Тўғри Қодирқулов универсал футболчи, уни терма жамоада ярим ҳимояда ўйнатмоқчимиз.



- Яман билан ўйиндан олдин сизни энг кўп нима безовта қилмоқда?

- Энг асосийси футболчилар улардан нима талаб қилаётганимизни тушуниб етишларини хоҳлардим. Кеча олимпия терма жамоаси билан ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик, аммо нотўғри ўйнаган вазиятларимиз ҳам кўп бўлди. Шуларни тўғрилаш лозим. Назарий машғулотлар вақтида футболчиларга буларни тушунтирамиз.

- ОТЖ билан баҳсда Лутфулла Тўраев майдонга тушганидан сўнг МТЖ уч ҳимоячи тактикасига ўтди. Бу Яман билан ўйинга тайёргарликми ёки келажак учун қилинган режами?

- Тўғри ўйин вақтида футболчилар буни тезда тушуниб етишди ҳамда тактик схемамиз ўзгарди. Барчаси таркибимиздаги ижрочиларга боғлиқ. Ҳали буни ўрганамиз ва ўйлаймиз. Кўп нарса Яман билан баҳс қандай давом этишига боғлиқ. Сизда ўйин давомида доим иккинчи режа бўлгани яхши. Биз фақат Яман билан ўйинга тайёргарлик кўрмаяпмиз-ку тўғрими, келажак ҳақида ҳам ўйлаяпмиз.

- Одил Ҳамробеков бугунги кундаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиси бўлиб турибди, ўз клубида ҳам стабил ўйин кўрсатаётганди, лекин уни йиғиндан чиқардингиз. Бунинг аниқ сабаби борми?

- Одил Ҳамробеков "Пахтакор"да бироз бошқачароқ ўйнайди, терма жамоада эса бошқачароқ ўйнамоқчимиз. Шу сабабли бу ўринга ҳозир бошқа футболчини кўраяпман. Одилни захирада олиб ўтирсам унга фойда бўлади деб ўйламайман. Шу боис "Пахтакор"га қўйиб юбордик. Ҳамробеков юқори классдаги футболчи, келажакда уни терма жамоага чақирамиз. Вақт кўпроқ бўлади, бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказсак балки биз истаган ўйин услубига мослашиб кетар.



- Ҳозир таркибда 25 футболчи бор. Яна икки футболчи йиғинни тарк этадими ёки барча бирга шуғулланадию фақатгина ўйин қайдномасига киритилмайди холосми?

- Биласиз Сингапурга 23 нафар футболчи олиб кетишимиз керак. Яман билан ўйинда худо сақласин кимдир жароҳат олса унинг ўрнига футболчи қидириб юрмаслик учун йиғин охиригача 25 нафар футболчи билан машғулот ўтказиб турамиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика