Latest news

18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:45"Сурхон" - "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  3 17:40АПЛ. "Манчестер Сити" "Этихад"да "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  22 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  5 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  3 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  14 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3

Вадим Абрамов: “Ҳамма ҳам пенальти тепишни истамайди” News

Вадим Абрамов: “Ҳамма ҳам пенальти тепишни истамайди”

“Нефтчи” – “Шўртан” (1:1) учрашувидан кейин фарғоналиклар устози Вадим АБРАМОВ учрашув ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

– Негадир йигитлар уй ўйинларида ўзларини ижобий кўрсата олишмаяпти. Афсуски, бугун кутган натижамизга эриша олмадик. Фикримча, футболчилар махаллий мухлислар олдида масъулятни ўта чуқур ҳис этиб, эркин ҳаракат қила олмаяптилар. Хавфли вазиятлар кам содир этдик. Натижа ҳам шунга яраша бўлди.

– Музаффар Музаффаров пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўша вазиятда унга нима етишмади деб ўйлайсиз? Умуман вазиятга қандай баҳо берасиз ?

Ўйин вақтида пенальтини ҳамма футболчи ҳам тепишга журъат эта олмайди. Музаффар ёш бўлишига қарамай кўп ҳолларда пенальти тепишдек масъулятли вазифани ўз бўйнига олади. Бироқ бугун унинг омади келмади. Бундай ҳол ҳаммада ҳам бўлади. Бу футбол.

– Вадим Карленович, нега биринчи бўлимдан сўнг Мансур Саидовни заҳирага олдингиз?

– Биринчи бўлимда майдон марказида бўшлиқ юзага келди. Яъни Саидовнинг ўйини қовушмади ва баҳсни кучайтира олмади. Шу сабабли уни заҳирага олдим. Балки унинг ёши ҳам  ўз сўзини айтаётгандир.

– Пенальтини ярим ҳимоячи тепди. Бу вазифа кўпроқ ҳужумчига тегишли эмасми ? Айниқса Мўйдин Мамазулумов катта шижоат билан турганди.

– Яна такрорлаб айтаман, пенальти вақтида ҳамма ҳам вазифани бўйнига олмайди. Балки муаммо ҳам шундадир.

– Ҳимоя чизиғида муаммолар кўзга ташланяпти. Негадир ҳимоячилар бир-бирини яхши тушунмагандек тасаввур уйғотди?

– Бу фикрга тўлиқ қўшилмайман. Жамоа таркиби янги. Шу сабабли ўйин борасида камчиликлар мавжуд. Ўйиндан-ўйинга жамоа кучайиб боради.

– “Шўртан” ҳақида нима дейсиз?

– Хар бир жамоа рақибга қараб тактика тузади. Бугун биз ғузорликларни қарши ҳужумга ўтишига имкон бермаслигимиз керак эди. Лекин бундай бўлмади. Тўп узатишдаги кўплаб хатолар ўйин тизгинига салбий таъсир ўтказди.

“Нефтчи” матбуот хизмати.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика