Latest news

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  60 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Вадим Абрамов: "Ҳа, қийин вазиятдамиз" News

Вадим Абрамов: "Ҳа, қийин вазиятдамиз"

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-  Хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Бугун йигитлардан мамнунман. Улар намойиш этган ўйиндан қониқдим. “Нефтчи” охиригача курашди. Лекин хатолар кузатилди. Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Афсус. Дуранг ҳам натижа. Рақибга мослашиб ўйнадик. Ўйиндан олдин йигитларга керакли кўрсатмаларни беряпман. Баҳсга бўлган муносабат ва эътиборларини янада кучайтиришларини хоҳлардим.

Ҳа, қийин вазиятдамиз. Ҳозир йигитларда босим йўқ эмас. Бундай ҳолларда кучли жамоалар ҳам вазиятдан чиқиб кетишда бир қатор мураккабликларга дуч келишади. Тошкентдаги йиғинлар чоғида шогирдларим бошқача футбол намойиш этишганди. Бироқ, расмий ўйинларда тўлиқ имкониятларимизни кўрсата олмаяпмиз. Очиғи, мухлислар қаршисида ўйнаш ҳам осон эмас. Албатта стадиондаги бундай муҳитда ҳис-хаяжонларни жиловлаш қийин кечади. Муаммоларимиз бор. Улар устида ишлаймиз. Интилишда давом этамиз, - деди Абрамов

  “Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика