Latest news

11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  0 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  3 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  5 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  43

Вадим Абрамов: "Гейнрих мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсата олади" News

Вадим Абрамов: "Гейнрих мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсата олади"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Вадим Абрамов иштирок этди.
"Жамоамизга келган янги футболчилар тезда мослашиб кетишди. Бунга Австриядаги йиғин ёрдам берди. Қолаверса бу футболчилар менинг услубимни яхши билишади", - дейди Абрамов.

- Жамоада сардор ўзгардими ёки Карпенко майдонга тушмагани учун Тўхтахўжаев бу вазифани бажардими?

- Ҳа Ислом бизнинг вице-сардоримиз. Карпенко тушса Виктор сардор бўлади.

- Сиз Давлат Турдалиев билан яхши таниш эдингиз. У ҳақда қисқача фикрларингиз борми?
- У билан 2007 йил Австриядаги йиғин вақтида танишгандим. Турдалиевда бир кишида камдан-кам бўлган икки жиҳат мужассам эди: Инсонийлик ва мутахассислик. Афсуски у энди орамизда йўқ.

- Жамоада биронта легионер қолмади...
- Сабаби ўзимизнинг йигитлар улардан кучли. Аввал ҳам шуни айтганман.

- Шоғуломвни бугун ўйинга тайёр эканлиги учун майдонга тушурдингизми ёки рақиб кучини инобатга олибми?
- Унинг имкониятларини яхши билардим, рақибдан келиб чиқиб шундай таркибни танладим. Уни келажак учун харид қилдик десак ҳам бўлади.

- Гейнрихнинг ўйини чиқаверса чемпионлик қўлга киритиладими?
- Гейнрихсиз ҳам анча очко тўплаб қўйдик. Саша мухлислар учун ўйнашни билади. Шоу қилишга уста футболчи. Бу эса мухлисларга ёқади.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна ўзгаришлар бўладими?
- Ҳозир аниқ гап айта олмайман. Жамоадаги футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслигини истайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика