Latest news

15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти" News

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти"

АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Иккита ғалаба қозонишни истаган жамоа ўйнади. Менимча мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Ёмғир халал бергани йўқ. Бу ерда майса баланд шу боис тўп тезроқ юрди. Ёмғирда ҳам ўйнашни билиш керак. Албатта бундай ҳолатда бошқачароқ ўйналади, бу футболчиларга у қадар катта муаммо бўлмади.

Ўртоқлик учрашувида ҳам АГМКни ютгандик? Икки ўйинни солиштириш тўғри эмас. Таркиблар ҳам ўзгача эди. Расмий ўйин барибир бошқача. Гол урганимиздан кейин яна шундай давом этиш ўрнига ҳисобни сақлаб қолишга уринамиз.



Очколар йиғишда давом этаётганимиз албатта қониқарли. Ўз майдонимизда ҳали умуман ўйнамадик. Олдинда яна иккита сафар баҳси кутиб турибди.

Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти. Балки яқин вақт ичида бу нарса бўлади ва йигитлар янада кўпроқ куч билан ўйнашда давом этишади.

Зуҳуров тажрибали дарвозабон. Унга алоҳида раҳмат. У ўзининг босиқлиги билан жамоага ишонч бағишлаб турди. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашини тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

"Чиройли ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам 3 очко учун курашди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кейинги ўйинларда АГМКга омад тилайман. Ёмғир ёққани туфайли тўп тез ҳаракат қилади, аксинча бунинг фойдаси бўлди деб ўйлайман", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Лутфулла Тўраев.


Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика