Latest news

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  10 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Вадим Абрамов: "Финални Парижда ўтказишса, Парижда ўйнаймиз" News

Вадим Абрамов: "Финални Парижда ўтказишса, Парижда ўйнаймиз"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев иштирок этди.
Вадим Абрамов: “Финал ўз номи билан финал! Шу боис қизиқ ўйин кутяпман. Мухлислар стадионга кўпроқ келса керак, деб ўйлайман”.

Ислом Тўхтахўжаев: Яхши тайёрландик, жуда қизиқ ўйин бўлади. Чемпион бўлолмаганимиздан афсусдамиз. Лекин шаштимиз тушиб кетмаган.

- Иван Нагаев афсуски шуғулланмаяпти. Хозирча Нагаевсиз ўйнаймиз, унга келаси йилга умид қиламиз.

- Финал Тошкентда бўлгани яхши эди, чунки финалда иккита пойтахт клуби ўйнайди. Лекин Париж дейишса Парижда ўйнаймиз!

- Чемпионатда ғалаба қозона олмаганинизни бир неча сабаблари бор. Ҳозир гапирсам яхши бўлмайди. "Бунёдкор" бизнинг принципиал рақибимиз ҳисобланади.

- Ўзбекистонда тажрибали ҳакамлар жуда кўп. Финалга хориждан ҳакам таклиф этилишини очиғи тушунмадим. Лекин бу савол аслида менга эмас...

- "Бунёдкор"нинг сўнгги ўйинининг охирида 3та гол ўтказгани шунчаки тасодиф. Бу ерда ҳеч қандай режа йўқ деб ўйлайман.


Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви 12 ноябрь куни соат 17:00да бошланади. Баҳс Олмалиқ шаҳридаги "Олмалиқ" стадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика