Latest news

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Вадим Абрамов Эрон ва БАА билан ўйинга Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов ва бошқа легионерларни чақирди News

Вадим Абрамов Эрон ва БАА билан ўйинга Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов ва бошқа легионерларни чақирди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 3-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида Эрон ҳамда БАА терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

8 октябрь куни терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини жалб этди. Пандемия сабабли юзага келган бир неча ойлик танаффусдан сўнг, хорижий чемпионатларда тўп сураётган бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ушбу ўртоқлик ўйинларига чақирув олган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Рустамжон Ашурматов("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Остон Ўрунов ("Спартак", Россия), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").


Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика