Latest news

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  6 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  6 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  23 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади" News

Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши борасида ўз фикрларини билдирди.

"Элдор Шомуродов терма жамоа йиғинига чақирилган. Умид қиламанки, у "Женоа" билан шартнома тузади ва Тошкентга учиб келади. Ҳозирча унинг келмаслиги ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.

Аслида Одил Аҳмедовни ҳам бу йиғинга чақирмоқчи эдим. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Хитойга қайтганидан кейин 14 кун карантинда бўлиши шартлиги боис Аҳмедовни бу сафар чақирмадик.

Рўйхатдаги икки футболчи ҳозирча терма жамоага келмаслиги аниқ. "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов касал, ярим ҳимоячи Ойбек Бозоровда эса жароҳат бор экан.

Тўғриси айтсам бунгача "Женоа"ни кузатмас эдим. Энди бу жамоа ўйинларини кўрамиз ва Шомуродовнинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Тушунарлики "Женоа" Италия футболи етакчиси эмас, аммо барибир бу А Серия. Элдор Шомуродов бу клубда ўйнаб кета олишига ишончим комил. У ерда менимча ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Умид қиламизки айнан шундай бўлади", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика