Latest news

21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  2 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  7 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5

Вадим Абрамов: "Динамо"да қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади" News

Вадим Абрамов: "Динамо"да қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади"

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Динамо" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.



- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда юзага келган имкониятларимиздан фойдаландик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Бироқ бўлим ўрталарига келиб ўйинимиз бироз сусайди. Бундан мезбонлар унумли фойдаланиб, пенальтидан гол уриб кетишди. Умумий айтганда, сифатли футбол намойиш этдик.

- Нима учун "Динамо" мавсум охирига келиб уйғонди?

- Бизда оптимал таркиб бўлмаётганди. Четлатишлар, жароҳатлар тўлиқ таркиб билан ўйнашимизга халал берди. Ҳатто марказий ҳимояда битта номинал ҳимоячи билан ҳам ўйнадик. Бугун бизда тўлиқ таркиб майдонга тушди ва натижа ҳам шунга мос бўлди.

- Жамоа Про лигага тушиб кетди. Сиз "Динамо"да қоласизми?

- Буни мен ҳал қилмайман. Клуб раҳбарияти қандай қарорга келишига боғлиқ.

- Агар ўзингизга қолса-чи?

- Айтиб ўтдим, барчасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Ҳозир мен бу борада ҳеч нарса дея олмайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика