Latest news

11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  1 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  1 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  6 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  9 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  1 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  8 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0

Вадим Абрамов: "Дерби қизиқ кечишига шубҳа йўқ" News

Вадим Абрамов: "Дерби қизиқ кечишига шубҳа йўқ"

Эртага "Локомотив" олий лиганинг навбатдаги турини ўтказади. Бу сафар "термирйўлчилар" амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боришади.
Пойтахт дербиси мақомига эга баҳснинг қизиқ кечиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Дерби ўз номи билан дерби. Шундай экан, "Пахтакор" билан бўладиган ўйинимиз қизиқарли кечишига шубҳа қилмайман. Мухлисларимиз кўз ўнгида чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Вадим Абрамов.

- Вадим Карленович, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Ҳаммаси режа бўйича. Иш жараёни давом этмоқда, футболчилар эртанги учрашувга тайёр.

- Таркибда ҳамма соғми? Жароҳат олганлар йўқми?
- Ислом Тўхтахўжаевни бироз жароҳат безовта қилмоқда. Шу боис у кечаги машғулотда иштирок этмади. Ўйингача унинг ҳолатини назорат қилиб турамиз.

- Сизнингча, "Пахтакор" ҳозир қандай ҳолатда?
- Рақиб ҳурматга лойиқ жамоа ҳисобланади. Улар чемпионлар лигасининг сафар ўйинларида мағлуб бўлишмади. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда.

- Катта эҳтимол билан "Пахтакор" таркибида Жамшид Искандеров ва Кахи Махарадзе майдонга тушмаслиги мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, бу "Локо"га қўшимча плюс бўладими?
- Бу ҳақда бир нарса дейиш мушкул. Менга қолса, "Пахтакор" бизга қарши ўзининг етакчи ўйинчилари билан ўйнагани маъқул. Чунки Искандеров билан Махарадзенинг имкониятларини биламиз. Шунда ўйин янада кескин кечади.

- Статистика шуни кўрсатяптики, "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни ҳали олий лигада мағлуб эта олмаган. Бу сизни безовта қиладими ва "Локомотив" бу анъанани йўққа чиқаришга тайёрми?

- Бу мени безовта қилмайди, лекин ўйинга алоқадор ҳар қандай маълумот ёки статистикани билиб қўйишнинг зарари йўқ. Футболда анъана ҳар доим бир хил давом этмайди. У қачондир бузилиши керак. Насиб қилса, бу сафар биз ғалаба қозонамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика