Latest news

19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  7 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  8 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  8 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5

Черан борасида қўнғироқ, терма жамоада ўйнаши мумкин бўлган Голбан ва Қирғизистонга қарши ўйин нега кўрсатилмаслиги ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью News

Черан борасида қўнғироқ, терма жамоада ўйнаши мумкин бўлган Голбан ва Қирғизистонга қарши ўйин нега кўрсатилмаслиги ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов бугунги машғулотлардан кейин сайтимиз мухбирининг баъзи саволларига жавоб қайтарди.

Мураббий дастлаб тайёргарлик ҳақида сўзлади:

"Ишчан кайфиятда машғулотлар ўтказилмоқда. Қирғизистон билан назорат баҳси, кейин эса Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши саралаш босқичи доирасидаги муҳим ўйинлар кутмоқда. Биз мазкур муҳим беллашувларга тайёргарлик кўряпмиз", - деди Вадим Абрамов.

- Қирғизистонга қарши назорат ўйини трансляция қилинмаслиги айтилмоқда. Бу эса сизнинг ташаббусингиз билан амалга оширилаётган экан, шу ростми?

- Шундай. Саудия Арабистони биз уларга қарши қандай тайёргарлик кўраётганимизни томоша қилишлари шарт эмас. Қандай тайёргарлик кўраётганимиз рақибга ўзига хос сюрприз бўлақолсин. Ўйин очиқ бўлади. Яхшиси мухлислар стадионга келиб футбол томоша қилишсин. Ўзбекистон терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватлашсин. 

- Яқинда Станислав Черчесов унга телефон орқали бир мухлис нега Россия терма жамоасига премьер лига тўпурари Шомуродовни чақирмаётганини сўраб тўполон қилганини айтди. Қизиқ, сизга Черанни нега терма жамоага чақирмаяпсиз деб ҳеч ким сим қоқиб, тўполон қилишга улгурмадими?

- Афсуски бу борада менга ҳеч бир мухлис қўнғироқ қилгани йўқ. Мен ҳам Черан борасида қўнғироқни кутяпман. (кулади) 

- Юртимизда барқарор тўп тепаётган Игорь Голбан келаси йили Ўзбекистон паспортини олиши мумкин экан. Агарда бу руй берса, унда Голбаннинг терма жамоамизда ўйнаш имконияти пайдо бўладими? Сизга ушбу ҳимоячи маъқулми?

- Албатта. Аслида Голбанни мен Ўзбекистонга таклиф қилганман. Маълум вақт Голбан "Локомотив"да шуғулланган ва кейинчалик мен уни "Қўқон-1912"га таклиф қилгандим. Ажойиб ҳимоячи. Унда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш имконияти пайдо бўлади. Шахсан менга унинг ҳаракатлари ёқади.

Rating: +100   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика