Latest news

23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  0 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  16 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..." News

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..."

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги ўйинидан олдин бизда ҳеч қандай вазифа йўқ эди, медаллар ўз эгаларини топиб бўлди. Шу боис йигитларни ўйинга руҳлантириш оғир бўлди. Уларга майдонга тушиб ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Менимча дуранг адолатли натижа бўлди", - дейди Абрамов. 

- Кубокда ҳам "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Руҳлантириш қийин бўлмайдими?
- Бу йил қўлга киритишимиз мумкин бўлган сўнгги соврин бу мамлакат кубоги. Шу боис бўлажак ўйинга муносабат жиддийроқ бўлади.

- Бу йилги мавсумда шогирдларингиз ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Айтиш қийин. Мавсум охири, йигитлар чарчашган.

- 2021 йилда ҳам Вадим Абрамовни "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида кўрамизми?
- Агар шундай миш-мишлар бор экан кўрамиз. Шартномам йил охирида тугайди. Кейин нима бўлишини ҳозирча билмайман.

- "Бунёдкор" футболчиларини кубокни қўлга киритиш учун руҳлантирса бўлармикин?
- Албатта, фақат бутун йил давомида футболчиларга ваъда бериб келаяпмиз, йил тугамоқда, натижа эса йўқ. Агар футболчилар учун ҳеч бўлмаса маълум муаммоларни ҳал қилинса руҳлантириш осонроқ бўлади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам кубокда бор кучимиз билан ўйнаймиз.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика