Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  0 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Вадим Абрамов: "Бундай иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор?" News

Вадим Абрамов: "Бундай иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор?"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжмунида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Бунёдкор" бош мураббийи ўйин ҳақида ўз фикрларини айтиб, ЎФАда юз берган ўзгаришга ҳам муносабатини билдирди.

- Мен ҳеч қанақа янги гап қўша олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, "Насаф" - яхши жамоа. Ўйин дуранг билан тугади. Ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Голдан кейин яна имкониятлар бўлди, афсуски бошқа тўп кирита олмадик. Баъзан ўзимиз нотўғри ўйнадик. Рақибнинг аввалги ўйинларини кузатганимда "Насаф" ўйин охирида кучайишига эътибор қаратгандим. Бугун эса бундай бўлмади. Аксинча, биз яхшироқ ҳаракат қилдик.

- "Бунёдкор" охирги 15 дақиқада устунлик қилди. Жамоанинг жисмоний ҳолатидан қониқяпсизми?

- Ҳар ўйинда ҳар хил бўлади: баъзан яхши, баъзан толиқиб қолишимиз мумкин. "Насаф"дан бир нечта футболчи олимпиячилар таркибида бўлди. Балки уларга клубга қайтгач бирданига мослашиб кетиш учун бироз вақт керак бўлгандир.

- Ўзбек футболида рўй берган катта ўзгариш сизни хурсанд қилдими?

- Аввало шуни айтишим керак, мен одамларга тош отадиган инсон эмасман. Хурсанд қилаётган жиҳати, футболимиз тепасига футболни тушунадиган одамлар келди ва улар билан футбол тилида гаплашиш осонроқ. Бунгача баъзи тушунарсиз ҳолатлар бўлиб келаётганди.

Масалан, мен ҳозир ПФЛ талаби билан галстук таққанман, ваҳоланки бундай иссиқда галстукнинг нима кераги бор? Бу одамнинг устидан кулиш билан баробар. Ҳатто мамлакатлар президентлари ҳам кўпинча турли саммитларга галстуксиз боришяпти. Мен тушунаман, агар бу баҳс Кубок финали бўлганида галстук бошқача кўринарди. Футбол - бу спорт, Чемпионлар лигаси баҳсларига қаранг, ҳамма мураббийлар мажбурий кийим кийяптими? Йўқ, албатта. Мураббий ўйинга ишлаш учун келади, чиройли кийиниб ўтириш учун эмас. Тушунганингиз учун раҳмат.


Rating: +143   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика