Latest news

18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  4 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  10 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3

Вадим Абрамов: «Бугун йигитларда қандайдир ишонч сезмадим...» News

Вадим Абрамов: «Бугун йигитларда қандайдир ишонч сезмадим...»

Coca Cola Cуперлиганинг 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Рақибни менсимадик дея олмайман, шунчаки, «Бухоро» кутганимиздек ҳимоявий ўйин намойиш қилди, деярли барча футболчилар орқа чизиқда ўйнади. Биз тўп назоратини тўлиқ ўз қўлимизда ушлаб турган бўлсакда, ҳеч бир ўйинчимиз етакчиликни ўз қўлига олишни истамади. Қолаверса, жамоа етакчилари ҳам ўз имконияти даражасида тўп сургани йўқ. Сўнгги ўйинларда индивидуал хатолар сабабли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқяпмиз.

Жамоамизда қандайдир «спад» бўляпти. Саралаш ўйинлари сабабли юзага келган танаффусдан кейин футболчиларимиз ўзига ўхшамаяпти. Ўйлайманки, терма жамоа туфайли бўладиган навбатдаги танаффус бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Балки мени терма жамоага бош мураббий бўлгани футболчиларга руҳий таъсир қилаётгандир, яна билмадим. Чунки бугун ҳам йигитларда қандайдир ишонч сезмадим, футболчилар таваккал қилишни истамади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика