Latest news

22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  0 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  43 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18

Вадим Абрамов: "Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор" News

Вадим Абрамов: "Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор"

"Нефтчи" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. Ҳисобни очдик, аммо дарҳол тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг қийинчилик пайдо бўлди. Шошилдик. Йигитларга раҳмат, гол уриб ғалаба қозона олдик. Мухлислар ҳакамни ҳақорат қилишди, аммо ҳакам ўйинни яхши бошқарди деб ўйлайман. Хатто менимча "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгиламади", - дейди Вадим Абрамов.

"Металлург"га қарши ўйинда икки очко йўқотдик. Ўша ўйинда 10 дақиқа давомида голни инобатга олиш борасида баҳслар борди. Бу футбол унда кутилмаган натижалар бўлади".

"Нефтчи" ҳимоявий тактика танлади ва асосан қарши ҳужумда ўйнади. Агар жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйса ўз уйида қўрқмай, ҳужумкор ўйнаши керак. Умуман олганда "Нефтчи" яхши жамоа".

"Бикмаевни тушуришни мўлжаллагандик, аммо ҳисоб тенг бўлиб турганида Мамазулумовни туширишга қарор қилдим. Сабаби рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланаётганда Бикмаев қийналади. Ўтган сафар "Металлург" билан баҳсда шундай бўлди, рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнаганди ва Маратда имконият бўлмаганди".

"Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор. Бироқ олдимизда миллий терма жамоанинг ўйинлари бор. Ўйин амалиёти бўлиши учун Игнатийга имкон бераяпмиз. У биринчи даврада жароҳатлар билан олишди ва ҳозир ўзига келиб олди. Масалан, "Насаф" билан баҳсда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкин".

Комилжон Икромов ёзиб олди  


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика