Latest news

10:21ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр  0 09:40Эрик тен Хаг МЮнинг асосий муаммоси ҳақида фикр билдирди  2 08:57«Фенербахче»нинг собиқ футболчини отиб кетишди  0 08:20Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  2 08:00Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Эрон сўнги сонияларда пенальтидан гол ура олмади, Қозоғистон мусобақа фаворитини мағлуб этди  0 07:42U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон бугун Хитой Тайпейи билан ўйнайди  0 02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  2 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  8 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  4 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  10

Вадим Абрамов: "Бизнинг пенальти нега бекор қилинганига тушунмадим" News

Вадим Абрамов: "Бизнинг пенальти нега бекор қилинганига тушунмадим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Оғир ўйин ўтказдик. Дастлабки дақиқаларданоқ тўп назоратига урғу қаратдик, чунки рақиб жуда кучли ва уларга бўш худудлар қолдирмаслик керак эди. Мухлисларбоп ўйин бўлди. Бундай ўйинларда охирида битта гол урган жамоа шубҳасиз ғалабага эришади. Ўша голни биз урдик ва ғалабага эришдик. 

Пенальти нега бекор қилинганини тушуна олмадим. Бугун охиригача курашиб, жамоамизга ғалаба келтирган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизни фаол қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга жамоамиз номидан раҳмат айтаман.

- Бугун жамоангиз мавсумдаги энг зўр ўйинларидан бирини ўтказди. Ҳозир ҳамма шу ҳақида гапираяпти.

- Бу тушунарли, лекин саволингиз қандай?

- Саволим шунақа, нега шунақа ўйин кўрсата оладиган "Динамо" ўтган турда бир киши кам бўлиб ўйнаган "Нефтчи"га мағлуб бўлди?

- Бу ҳақида ўтган ўйиндан кейин ҳам айтдим, шу куни бизда ўхшамаган жиҳатлар кўп бўлди. Мезбонлар 10 киши эди, лекин 10 киши ҳимояда турди. Ҳужумдаги фаоллик эвазига ёриб ўтишга уриндик, имкон бўлмади. Биз ўша ўйинда ҳам, бугун ҳам очиқ футбол ўйнадик.

- Демак, очиқ футбол "Динамо"нинг услубими?

- Фақат бизнинг эмас, қолган жамоаларда ҳам бор бу жиҳат. Очиқ футбол мухлисларга ёқади, голлар кўп бўлади. Биз ҳужумкор ўйин тарафдоримиз.

- Бразилиялик легионерлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Фикрим ёмонмас. Дебют ўйинидаёқ ўзларини ёмон тутишмади. Секин-секин мослашиб боришади. Биз уларни жамоани кучайтириш учун таклиф қилганмиз.

- Жаҳонгир Ўрозов нега захирадан қўшилди?

- Ўрозовнинг тўйи бўлгани сабаб биз билан машғулотларда кўп қатнаша олмади. Ўйинга тайёрланиш учун бир кун вақти бўлди. Шу боис уни асосий таркибда тушириб, таваккал қилмадик.


Rating: +4   

Comments

+3   
16 aug 22:36:10
Кодиржон Жалилов
Вадим ака каментарияларди укисми йукми билмадим негатив фикр учун узр суриман галаба бн табриклайман омад кейинги уйинларда
+2   
16 aug 23:04:28
Davronbek Abduvaliev
Бўларканууу СУПЕРЛИГА да шундай ўйинлар бўлса.
+2   
16 aug 23:04:17
Davronbek Abduvaliev
Бўларканууу СУПЕРЛИГА да шундай ўйинлар бўлса.
+2   
16 aug 22:37:46
ŞʊռռɑԵ
ДИНАМОжон балее кейинги уйинларда енди омад бугун почин килиб олдик
+1   
16 aug 23:43:10
Ya Bolelshik
Yashavor Dinamo, sovrinli o'rinlarga loyiqsan! Abramov qachon nima qilishni yaxshi biladi. Kechagi Dinamo bilan bugungi Dinamoni farqi juda katta, jamoa kun sayin o'syapti
   
17 aug 09:38:51
Bshodir
Гап йук Динамога кечаги уйини учун зур уйнади мен 2 чи таймдан курдим ОКМК мухлислари хафа булмасин Андижон мухлисиман.
   
17 aug 08:51:55
"Булунгур"
Менга уйин екди,динамога гап йук,лекин асабимни стадион диктори бузди бу одамдан бошка сухандон йукми самаркандда
   
17 aug 08:27:51
Азик Asian
Чунки Динамо суперлигада купларга бошогрик булади ва буни кура олмаганлар унга карши 22 киши булиб уйнаб куришади. Лекин Динамо хар сафар 11 киши булиб уйнаб хакконий галаба козонади. Олга Динамо!!!
   
17 aug 01:25:19
Dilmurod Umarov
Kelasi o'yinlarda omad
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика