Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  3 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  22 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди" News

Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов "Навбаҳор" (0:0)га қарши Суперлига 1-тур доирасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

— Аввало, барча мухлисларни янги мавсум билан табриклайман. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Вазиятлар бўлди, аммо ундан фойдаланишда оқсадик. Мухлислар гол кўриш учун келишади, аммо у бўлмади, шу сабаб кечириб қўясиз.

— Анвар Ҳожимирзаев бугун иккита вазиятдан фойдалана олмади.

— Наманган мухлисларини табриклайман, уларни хафа қилишни хоҳламади. Футбол шундай, кейинги ўйинда гол уришига умид қиламиз.

— "Динамо" Намангандаги 27-ўйинини ўтказди ва 7-дуранг кузатилди. Самарқанд жамоаси бу ерда ҳали ғалаба қозона олмаган. "Динамо" ҳужумлар қилди, аммо уни якунлай олмади. Пенальтини дастлаб Марко Станоевич тепмоқчи эди, аммо Анвар Ҳожимирзаев бу ишни ўз зиммасига олди.

— Биринчи саволга жавоб берадиган бўлсам, бу ҳаёжон билан боғлиқ бўлиши мумкин, барибир биринчи расмий ўйин эди. Пенальтига келсак, Анвар бизда олдиндан пенальтини тепарди. Марко мендан буни сўраганида, "Насаф"да пенальтидан ура олмаганини айтди. У эса фақат бир бор ўн бир метрлик нуқтадан гол ура олмаганини айтдим. Аммо, мен ўшани эслаб қолганман. Анвар Ҳожимирзаев тепиши менинг қарорим эди. Бугун у ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди, аммо бугун унинг куни эмас эди. Бугун "Навбаҳор"дек жамоага қарши меҳмонда ютишни хоҳлагандик, дуранг бизни қониқтирмасди. Йигитлар учун мамнунман.



— Ўтган мавсум Ҳожимирзаев ва Кожо тандемини кўргандик. Ҳозирда эса Фрайдей ва Мираҳмадов билан бу ишламаётгандек. Шунингдек, Кожонинг кетганини клуб эълон қилмади ҳам, у эса ОЧЛда ўйнаб юрибди.

— Кетганини барча биладику, биз нимани эълон қилишимиз керак? Кожосиз Анвар қийналиб қолаётганини айтишга жуда эрта. Атиги бир тур ўтди, бешта турдан сўнг бу ҳақда нимадир дейиш мумкин. Анвар бугун гол уриши мумкин эди, аммо бугун унинг куни эмас эди.

— "Динамо"нинг бу мавсумдаги мақсади қандай?

— 16 жамоа каби энг юқори ўрин. Қайсидир ўрин учун курашамиз дейишимиз ғалати. Самарқанднинг янги ҳокими клубнинг базаси йўқлиги, машғулот майдони йўқлигига эътибор қаратади деган умиддаман. Ўйлайманки, "Динамо" шундан сўнг энг юқори ўрин учун курашади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика