Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Вадим Абрамов: “Бизни катта марралар кутмоқда” News

Вадим Абрамов: “Бизни катта марралар кутмоқда”

Олий лиганинг 13-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.

Беллашувда самарқандликлар 2:3 натижасида ғалабага эришишди. Ўйиндан сўнг “Нефтчи” бош мураббийи Вадим Абрамов баҳс борасида қўйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– Бугун сўнгги чизиқда фақат битта ҳимоячи билан ўйнадик. Хозирги пайтга келиб мудофада ўйнайдиган футболчилар етишмовчилигига дуч келяпмиз. Оддий вазиятларда 2 та гол ўтказиб юборилди. Бу эса мақсадимизни янада қийинлаштирди. Голлардан сўнг ўйинни назорат қилиб, рақибга босим уюштиришга уриндик. Бироқ иккинчи таймдаги учинчи тўп вазиятни янада оғирлаштирди. Мен жамоага келишим билан ҳаммасини бирданига ўзгартира олмайман. Хозир қўл остимдаги таркиб билан имкон даражасида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Албатта айни пайтда “Нефтчи”нинг турнир жадвалидаги ўрни йигитларга қўшимча босим юклаб турибди. Ҳозир бизга ғалаба хар қачонгидан ҳам кўпроқ керак. Фикримча, йигитлар мен қўйган вазифаларни охиригача яхши англамаган кўринади. Ўйинимизда тартибсиз ҳаракатлар кўп. Буни изга солиб олиш учун вақт керак. Ҳужум чизиғи борасида ишлаяпмиз. Бугун рақиб дарвозасига 2 та гол урдик. Бу яхши ҳолат. Хатто ушбу голлар бизнинг ғалабамиз учун етарли бўлар эди. Бироқ “Динамо”нинг голлари барча режани барбод қилди.

Ўз ишимни энди бошладим. Жамоадаги камчиликлар секин-аста ўзини кўрсатяпти. Бизга маҳоратли ижрочилар керак. Давра охиригача ким аслида ким эканлигини билиб олса бўлади. Биринчи даврадан сўнг жамоа учун керакли бўлган футболчиларни олиб қоламиз. Менинг ўз тактикаларим бор. Уларни яшил майдонда намойиш этиб бериш учун юқори савияли футболчилар керак бўлади. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. “Нефтчи”ни катта марралар кутмоқда!

Легионерларни машғулотларда кўришим билан бир қарорга келдим. Уларнинг савияси бизнинг чемпионатда легионер мақомида ўйнаш учун етарли эмас. Шу сабаб бугун уларни майдонга туширмадим, – деди Абрамов



Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика