Latest news

10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  3 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  0 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  11 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6

Вадим Абрамов авлиёми ёки телба? News

Вадим Абрамов авлиёми ёки телба?

Вадим Абрамовнинг фаолиятини кузатганлар яхши билишадики, у сюрпризларни жуда ёқтиради.

Шу туфайли бошқалар учун кутилмаган қарорлар чиқаришдан чарчамайдиган мутахассис футболимиз учун йил ўйинига айланиши кутилаётган Саудия Арабистонига қарши баҳсда ҳам тарки одат қилолмади. 

Saudi Arabia

Salman Al-Faraj - 25', Salman Al-Faraj - 33', Ali Al-Hassan - 52'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 10

16/06/2021, 00:00

0
:
3
Finished

Uzbekistan

Stadium: 6339 spectators

45'
90'
25'  Salman Al-Faraj
33'  Salman Al-Faraj
41'  Abdullah Otayf
52'  Ali Al-Hassan
53'  Ali Al-Hassan (Sami Al-Najei)
64'  Saleh Al-Shehri (Firas Al-Buraikan)
67'  Salman Al-Faraj
78'  Abdulrahman Ghareeb (Saud Abdulhamid)
78'  Hassan Tambakti (Mohammed Al-Khabrani)
90'  Fahad Al-Muwallad
90'  Saud Abdulhamid
90'  Sultan Al Ghanam
53'  Odildzhon Khamrobekov (Oybek Bozorov)
53'  Ibrokhimhalil Yoldoshev (Ikrom Alibaev)
53'  Vagiz Galiulin (Dostonbek Khamdamov)
80'  Odil Akhmedov (Islom Tuhtahujaev)
80'  Dostonbek Khamdamov (Ikramov Farrukh)
90'  Otabek Shukurov

Учрашув стартига қадар жуда ҳам оз фурсат қолди. Балки, сиз ҳам ўйин учун танланган таркибни кўриб ҳайрон қолгандирсиз.

Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов – 23. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 5. Рустам Ашурматов, 9. Одил Аҳмедов, 3. Ҳожиакбар Алижонов – 6. Одил Ҳамробеков, 7. Отабек Шукуров, 13. Олег Зотеев, 10. Жалолиддин Машарипов, 18. Вагиз Галиулин – 14. Элдор Шомуродов.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги таркибига назар солсак, мураббийнинг бир нечта оригинал қарорларига гувоҳ бўламиз.

1. Одил Аҳмедов ҳимояда 

Ҳа, асл амплуаси ярим ҳимоячи бўлган сардоримиз бугун мудофаа чизиғида ҳаракатланади. Абрамов наманганлик футболчини олдин ҳам бир неча бор ҳимояда ўйнатган ва бу қарорини ўзбек футболида биринчи пасни яхши даражада узата оладиган ҳимоячиларнинг йўқлиги билан изоҳлайди. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига қарши Тошкентда ўтган биринчи давра ўйинида ҳам Абрамов марказий ҳимояда Ашурматов - Аҳмедов тандемидан фойдаланган (ўшанда 3 та гол ўтказиб юборганмиз).

2. Олег Зотеев — вингер

Мухлислар фулбэк сифатида танийдиган Олег Зотеев сўнгги йилларда фақат ҳимоянинг чап қанотида ҳаракатланаётган эди. Аммо, Абрамов уни саудияликларга сюрприз қилиш учун тркибга жалб қилган экан. Унутганларнинг ёдига солмоқчимиз, самарқандлик ўйинчи футболга ярим ҳимоячи сифатида кириб келган. Вадим Карленович 2012 йилги Олимпиада саралашида ундан айнан шу позицияда фойдаланган эди.

Маълумот учун, Олег Зотеев жорий мавсум "Соннам" таркибида ярим ҳимоячи сифатида ҳаракатланаётган эди. Унинг ҳисобида 13 ўйинда биттадан гол ва голли узатма бор.

3. Машарипов...

Сўнгги 2 йилда Элдор Шомуродовнинг фаолиятида жуда катта прогресс кузатилди. Сурхондарёлик футболчи билан ўйин ва ҳужумдаги лидерлик масаласида талашиши мумкин бўлган ягона вакилимиз — Жалолиддин Машарипов. Хоразмлик футболчи ўзи ўйнайдиган клубларда ҳам, терма жамоада чап қанотнинг ҳақиқий соҳибига айланади. Уни бошқа позицияда тасаввур қила олмасдик, токи бугунги таркибимиз эълон қилингунига қадар. Абрамовнинг мазкур қарори нафақат бизга, балки Жалолиддиннинг ўзига ҳам сюрприз бўлгандир. Эвре Ренарни-ку айтмай қўя қоламан...

4. Галиулин яна асосий таркибда...

Миллий жамоанинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинганда "Нефтехимик" вакили фақат кўрик учун келган, Ар Риёдга олиб кетилмайди, деганлар етарлича эди. Йўқ, Абрамов уни энг асосий ўйин учун танлаган экан. Умид қиламизки, Вагиз мураббийнинг ишончини оқлайди.

Маълумот учун, Вагиз Галиулин терма жамоанинг асосий таркибида сўнгги бор бундан 9 йил олдин Қувайтга қарши баҳсда майдонга тушган эди.

P.s. Абрамовнинг юқоридаги қарорларини 3 соат олдин ҳам тасаввур қила олмасдик. Энг асосий баҳс учун бундай таваккал қилишга унча-мунча одамнинг жасорати етмайди. Халқимиз орасида маълум тоифадаги одамлар ҳақида шундай гап юради: Унинг телба ёки авлиёлигини фарқлаб бўлмайди. Умид қиламизки, Вадим Абрамов якунда авлиё бўлиб чиқади...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика