Latest news

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  0 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  1 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  11 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

Вадим Абрамов: «Астана»га ўзбекистонлик футболчилар келиши мумкин» News

Вадим Абрамов: «Астана»га ўзбекистонлик футболчилар келиши мумкин»

«Астана» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов клуб расмий сайтига интервью берди.
- «Астана» - жиддий клуб, уни олдига катта мақсадлар қўйилмоқда. Клуб Европа лигасига йўлланма олган, шу боис кўплаб мураббийлар бу ерда ишлашни исташади.

- Таклифни қанча ўйладингиз?
- Умуман олганда кўп ўйлаганим йўқ, шундай бўлдики менинг ва клубнинг фикри бир жойдан чиқди.

- Ҳозир «Астана»нинг ўйини ҳақида нимадир дея оласизми?
- Мен «Астана»нинг «Актобе» билан ўйинида бўлгандим, шунингдек клубнинг ўйинларини интернет орқали томоша қилдим, шу боис умумий тасаввурга эгаман. Яқинда йиғиламиз, йигитлар билан танишамиз. Менимча иш бошлаганимдан 1 ой ўтиб футболчиларнинг имкониятларини билиб олсам керак.

- Интернетдаги хабарларга кўра сизнинг севимли услубингиз 4-4-2 экан. «Астана» кейинги йил 2 ҳужумчи билан ўйнайдими?
- Интернетда доим ҳам тўғрисини ёзишмайди, аммо икки ҳужумчи бўлиши аниқ, мен ҳужумкорликни яхши кўраман. Мени жамоаларим доим ҳужум қилишади. Тактика эса футболчилардан келиб тузилади.

- Клубга Ўзбекистондан футболчилар келиши мумкинми?
- Келишса ҳам кўп эмас. Менга ким ўйнашини фарқи йўқ, шунчаки фақат ўйинларини томоша қилган легионер футболчидан кўра ўзинг билан футболчини олиб келган яхшироқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика