Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  1 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  5 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  19 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Вадим Абрамов: “Ал-Cадд” гуруҳ етакчиси аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз News

Вадим Абрамов: “Ал-Cадд” гуруҳ етакчиси аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз

Доҳа, 16 март – Бугун маҳаллий вақт билан 10:45 да, “Жассим бин Хамад” стадионидаги матбуот марказида “Локомотив” ва “Ал-Садд” жамоалари ўртасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Регламентга кўра, журналистлар олдига биринчи бўлиб мезбон жамоа вакиллари чиқишди.

Бош мураббий Вадим Абрамов, ўз олдига Жасур Хасановни (катта) таклиф этди.

“Ал-Cадд” кучли жамоа ва айни дамда гуруҳимиз етакчиси. Шундай бўлсада, биз бор имкониятимизни йўлга солиб ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Гуруҳдан чиқишимиз учун ва мусобақани давом эттириш учун бошқа иложимиз йўқ. Эртага ҳаммасини вақт кўрсатади, ким қандай тайёргарлик кўрганини, 90 дақиқа давомида майдонда томоша қиламиз, ортиқча тавсифга ҳожат бўлмаса керак”, - дейди Абрамов, журналистлар саволига жавоб берар экан.



Доҳа телевидениеси вакили Жасур Хасановга юзланиб, Қатарга яна бир бор хуш келибсиз, бу ер сизга бегона эмас, “Ал-Cадд” борасида жамоадошлариз билан ўртоқлашдингизми”,- дея савол берди.

“Қатарда икки жамоада тўп тепганман, “Лаҳвия” ва “Қатар Спорт” клубларида, чемпионат доирасида “Ал-Cадд” га қарши бир неча бор майдонга тушганман. Кучли жамоа, айниқса ярим ҳимоя чизиғи, шундай бўлсада Саддга қарши ўйинга тушганимда жамоам фақат ғалаба қозонган. Ўйлайманки эртага ҳам айнан шундай бўлади”, - дея жавоб қайтарди Жасур Хасанов.



Эслатиб ўтамиз, эртага Тошкент вақти билан 20:45 да, Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги 3-тур, “С” гуруҳидан ўрин олган учрашувда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси, Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши майдонга тушади. Севимли жамоамизга омад тилаган ҳолда, эртанги ўйиндан фақат ғалаба кутиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика