Latest news

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  19 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

"UZREPORTTV"да Евро-2016 ўйинларини кимлар шарҳлайди? News

"UZREPORTTV"да Евро-2016 ўйинларини кимлар шарҳлайди?

"UZREPORTTV" телеканали Европа чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олганидан хабарингиз бор.

Телеканалнинг "Фейсбук"даги саҳифаси берган маълумотга кўра, Евро-2016 учрашувларининг ўзбек тилидаги шарҳларини Алишер Узоқов, Ёқубжон Бобожонов, Санжар Ризаев ва Даврон Файзиевлар олиб боради.


Бундан ташқари Ўзбекистон телевиденияси тарихида илк маротаба Евро-2016 баҳслари бир вақтнинг ўзида 2 тилда шарҳлаб борилади (ўзбек ва рус). "Ўзбектелеком"нинг IPTV хизматидан фойдаланувчилар пульт орқали телевизор ёки тюнердаги махсус бўлимга кириб, ўзлари истаган аудио канални танлаб, Евро-2016 ўйинларини ўзбек ёки рус тилидаги шарҳда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Рус тилидаги шарҳлар эса Отабек Жўраев, Жасурбек Ғайбуллаев, 2010 йил Россиянинг "НТВ Плюс" телеканали томонидан ўтказилган шарҳловчилар конкурсида финалга қадар етиб борган ҳамюртимиз Азиз Ғуломов ва яқиндагина 50 ёшини қаршилаган машҳур футбол юлдузи, 12 Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимовлар томонидан олиб борилади.

Шу билан бирга Россиянинг "МАТЧ ТВ" телеканили таниқли шарҳловчиси Александр Елагин юртимизга ташриф буюрган ҳолда, Евро-2016 ўйинларини плей-офф босқичидан бошлаб финалга қадар "UZREPORTTV" телеканали орқали шарҳлаб боради.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика