Latest news

00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  40 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6

"UZREPORT TV" АПЛ ўйинларини кўрсатади News

"UZREPORT TV" АПЛ ўйинларини кўрсатади

Бир неча ҳафта олдин "UZREPORT TV" телеканали УЕФА чемпионлар лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри кўрсатиш ҳуқуқини харид қилган эди.

Бироз олдин uzreport.uz сайти "UZREPORT TV" телеканали Англия Премьер-лигаси ўйинларини кўрсатиш учун эксклюзив ҳуқуқларни харид қилганини маълум қилди.

Телеканалнинг расмий сайти ёзишича, бу янгилик бугун Халқаро бизнес-марказда бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигасини "UZREPORT TV"да кўрсатиш ҳақида ўтказилган матбуот-анжуманида хабар қилинган.

Матбуот-анжуманида УЕФА футбол клубларининг эксклюзив тижорат агенти "TEAM Marketing" (Швейцария), "SARAN MEDIA INTERNATIONAL" компанияси (Мальта), "UZREPORT TV" телеканали ва ОАВ иштирок этди.

Мамлакатимизда инглиз футболига бўлган катта қизиқиш туфайли "UZREPORT TV" Англия Премьер-лигаси ўйинларини Ўзбекистон Республикасида бепул кўрсатиш эксклюзив ҳуқуқини сотиб олди. АПЛ ўйинлари ноябрь ойидан кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика