Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

"УзДонгЖу" Янги йил байрамини ўтказди News

"УзДонгЖу" Янги йил байрамини ўтказди

Андижон шаҳрида жойлашган "UzDongJu-Paint Ko" лак-бўёқ ишлаб чиқариш заводи кеча Янги йил тадбирини ўтказди.
Шаҳардаги "Toshkent-Premium" тўйхонасида бўлиб ўтган тадбирда бу йил биринчи лигада 5-ўринни эгаллаган "УзДонгЖу" футбол клуби шарафига ҳам зиёфат дастурхони ёзилди.

Ушбу кечада иштирок этиш учун таклиф олганимиздан сўнг, манзил томон йўлга чиқдик. Тадбирда заводнинг ишчи ходимлари ва футболчилар иштирок этди. Шу боисдан ҳам соат 12:00да бошланган байрам нақд 5 соат давом этди. Унда хушкайфият улашувчи турли ўзига хос кичик мусобақалар ташкил этилиб, иштирокчилар муносиб совғалар билан тақдирланди.
Таниқли санъаткор Ширин Маматова ўзининг дилтортар мусиқалари билан йиғилганларга завқ улашди.

Тадбир давомида "УзДонгЖу" футбол клубининг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида тайёрланган видео-ролик намойиш этилди. Қолаверса бу йил республика чемпиони бўлган "УзДонгЖу" ёшлар жамоаси аъзолари Кубок ва диплом билан тақдирланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика