Latest news

19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  13 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  3 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  3 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  18 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  20 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   55

«УзДонгЖу» чемпионат олдидан раҳбарият билан учрашди News

«УзДонгЖу» чемпионат олдидан раҳбарият билан учрашди

Бугун мамлакатимизда биринчи лига ўйинлари старт олади. Шу боис 3 апрель куни «УзДонгЖу» ФК қароргоҳида раҳбарият ва футболчилар ўртасида мавсум олдидан ўзига хос учрашув бўлиб ўтди.
Унда клуб президенти Зулунов Зафаржон Аҳмедович, клуб директори Латипов Сардорбек Абдумаликович, менежер Азизбек Сулаймонов, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Насибулло Мадраҳимов ҳамда клуб мураббийлари ва футболчилари иштирок этди
 


Тадбир бошида жамоа президенти Зулунов Зафаржон Аҳмедович сўзга чиқиб жамоанинг барча аъзоларини кириб келаётган янги мавсум билан қутлаб, бўлажак чемпионатда жамоага омад тилаган холда, ҳар бир ўйинда майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушиш кераклигини аълоҳида таъкидлади. Бунинг учун клуб президенти жамоага барча шароитларни яратиб беришини айтиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбати футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори берилди. Насибулло Мадраҳимов ҳам бўлажак расмий баҳсларда футболчиларга омад тилаб, жамоа таркиби асосан маҳаллий ва шу билан бирга мактаб-интернатидан етишиб чиқаётган кўплаб ёш футболчилардан иборат эканлигидан хурсандлигини айтиб ўтди.
 


Жорий мавсум олдидан клубнинг янги аъзоси ва сардори этиб тайинланган Бекзод Ғозиев ҳам футболчилар номидан яратилаётган шароитлар учун жамоа рахбариятига миннатдорчилик билдириб, чемпионат давомида мазмунли ва ижобий натижалар билан мухлис ва мутахассисларни хурсанд килиш учун бор кучни ишга солишини билдирди.
Шундан сўнг жамоага янги кушилган футболчилар таништирилди ва уларнинг жорий мавсумда нечанчи рақамли либосда ўйнаши маълум қилинди. Тақдимот маросимининг одатига кўра, футболчиларга рақамли либосларни тақдим этиб бу борада маълумот берилди.



Унга кўра “Косонсой”дан таклиф этилган 25 ёшли ҳимоячи Сардор Асқаров – 3. “Андижон” сафидан келиб қўшилган Дилмурод Маҳмудов – 4. Андижон футболи учун бегона бўлмаган ва маҳаллий мухлисларга яхши таниш бўлган 26 ёшли ҳимоячи Мақсуд Ҳайитов – 5. Бунгача “Андижон” сафида ўйнаб маҳоратини оширган ва биринчи лига тоифасида тажрибали ўйинчилар ҳисбланган Бекзод Ғозиев – 7. Алишер Тўхтасинов – 8. Ўтган мавсум биринчи лигада “Шўртан” шарафини ҳимоя қилган қўқонлик ҳужумчи Ислом Каримов- 10. Ҳамда андижонлик ҳужумчи Акмал Жўрабоевни бу йилги мавсум 12-ракамли либосда майдонга тушишлари маълум бўлди.



Тадбир сўнггида футболчилар ва раҳбарият эсталик учун суратга тушишди. Шу тариқа ўзига хос анжуман якунига етди. Бугун “УзДонгЖу” чемпионатни сафарда “Чуст-Пахтакор”га қарши ўйин билан бошлайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика