Latest news

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  7 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  33 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

Устоз хотираси ёд олинди News

Устоз хотираси ёд олинди

Куни кеча Ғазалкент шаҳрида собиқ Иттифоқ спорт устаси Шаип Абляйкимов хотирасига бағишланган республика футбол турнири бўлиб ўтди.

Унда 2006-2007 йиллардан туғилган ўсмирлардан иборат 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Тошкент вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ҳамда “Кимёгар” (Чирчиқ) жамоалари финалда ўзаро рўбаро келишди. Ҳал қилувчи ўйиннинг асосий қисмида кучлар тенг келди, 2:2. Пенальтилар серияда эса омад чирчиқлик ёш футболчиларга насиб этди, 1:0. Учинчи ўринни эса Қўқон ва Марғилон шаҳри жамоалари эгаллашди. Ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари, дипломлар ҳамда медаллар совриндорларга топширилди. Таъкидлаш жоизки, Т. Ташмухамедов бошчилигидаги Тошкент вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти мазкур мусобақада қатнашган Чирчиқ шаҳар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига алоҳида соврин топширди. 

Беллашувлар якунига етгач, турнир ташкилотчиси Еркин Егеновни суҳбатга чорладик: - Ҳозирда ўзим ҳам мураббийлик соҳасида иш юритяпман. Устозим Шаип Абляйкимовдан миллионла ўйинининг дастлабки сир-асрорларини ўрганганман. Бу йил олтинчи бор у кишининг хотирасига бағишланган анъанавий турнирни уюштирдик. Шаип Абляйкимов футболчилик фаолияти давомида асосан собиқ Иттифоқ иккинчи лигаси буфер минтақаси клублари сафида майдонга тушган. Тошкент “Трактор” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик соҳасида эса бир қатор номдор чарм тўп усталарини вояга етказган. Жумладан, Андрей Яравойни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Андрей Яравой собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлган. 1991 йили Италия давлатида ўтказилган халқаро турнирнинг “энг яхши футболчиси”, деб топилган ва Рим папасидан махсус совринга муносиб кўрилганди... Ўйлайманки, бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар олам-олам таассуротлар билан ўз уйларига қайтишади.

Фурсатдан фойдаланиб, мусобақани ўтказишда яқиндан ёрдам берган Шаип Абляйкимовнинг яқинлари, дўстларига ўз миннатдорлигимни билдириб қоламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика