Latest news

08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  2 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  15 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  8 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  5 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  5 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  20 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  3 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12

Усмонали Исмоналиев "Пахтакор" билан ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нега? News

Усмонали Исмоналиев "Пахтакор" билан ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нега?

Маълумки, эртага Суперлиганинг навбатдаги тур ўйинлари бошланади.

 Чемпионат аутсайдери "Андижон" ўз майдонида пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилади. "Бургутлар" таркибида бўлажак учрашув олдидан жиддий йўқотиш мавжуд.  Гап жамоанинг етакчиси Усмонали Исмоналиев ҳақида кетмоқда.  4-рақам эгаси охирги турларда ҳужумчи сифатида харакат қилиб,  ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиш билан бирга сайтимиз рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин эгаллаб келмоқда. Шу муносабат билан Усмонали билан суҳбатлашиб,  айрим саволларга жавоб олдик.

- Усмонали, "Металлург" билан ўтган ўйинда жамоангиз тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.  Бунинг учун Сизларга нима етишмади деб ҳисоблайсиз?

- Агарда жамоамиз таркибига эътибор қаратадиган бўлсангиз, ҳамма футболчилар  деярли бир хил ёшдамиз.  Суперлигада бунгача кўп ҳам ўйнамаган йигитлар бор. Шунинг учун бизга озгина махорат етишмаяпти. Албатта,  ўз майдонимиздаги баҳсда ҳам ғалаба қозониб,  мухлисларимизни қувонтиришни истагандик.  Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида муносиб туриб бера олмадик.  Бунинг оқибатида рақиб жамоа иккита голи билан жазолаб кетди.  Жуда ҳам аламли мағлубият бўлди.  Лекин бу  -  футбол. Натижа тарихда қолди. Энди эътиборни кейинги ўйинга қаратиш керак.  

- Икки ўйиндан буён ҳужумчи вазифасини бажариб,  активингизга гол ёздириб келяпсиз.  Харакатларингиздан кўнглингиз тўляптими?

-  Биласизми ҳужумчи сифатида ўйнаш мен янгилик бўлаётгани йўқ.  Чунки олдин ҳам марказий ярим ҳимоя ва ҳужумчи ортида ўйнаганман.  Тўғриси менга мудофаа чизиғида ўйнашдан кўра, ҳужумчи сифатида харакатланиш қулайроқ бўляпти. Шунинг учун ўзимни ўйинимдан кўнглим тўляпти дея оламан.  Аммо жамоамизнинг охирги учрашувда мағлуб бўлгани дилни хира қилди.

- Championat.asia сайтининг тур рамзий терма жамоасига тушиб келаётганингиз ҳам кайфиятни кўтарилишида муҳим ўрин тутаётган бўлса керак?

- Менимча бундай эътироф ҳар бир футболчига завқ бағишлайди. Янада олдинга интилишида далда бўлади. Мен ҳам сайтингизни доимий кузатиб бораман. Албатта, рамзий терма жамоада ўзимни кўриб хурсан бўламан. Лекин юқорида айтганимдек, жамоангиз омадсизликка учраса, шахсий ютуқлар унчалик ҳам татимас экан. Фурсатдан фойдаланиб,  сайтингиз ижодкорларига менга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдираман.

- Нима деб ўйлайсиз, давралар оралиғида келиб қўшилган легионерларнинг фойдаси қанчалик тегмоқда.  Масалан Совпелни ўрнида махаллий бошқа бир футболчи ўйнагани маъқул эмасми?  Айтайлик,  Фарҳод Соҳибжонов.

- Нафақат легионерлар. Балки бошқа футболчилар танлови бўйича ҳам фикр билдира олмайман. Чунки жамоага кимни олишни мураббий ҳал қилади. Эхтимол сиз айтгандек, легионерлар бугунги кунда  маҳаллий футболчидан бир бош устун эмасдир. Аммо ҳаммани ўйнаш фурсати келади. Мураббий рақиб жамоага қараб,  ўйинчиларни танлайди. Унинг ишига аралашмаслик керак.

- Эртага жамоангиз яна ўз майдонида ўйнайди.  Бу сафарги рақиб  -  Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" клубидир. Тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда? 

- Афсуски эртанги ўйинда сариқ карточкаларим сони 4тага етгани сабабли иштирок эта олмайман.  Бу ҳақда кеча билдим.  Шунинг учун "Пахтакор"га қарши кечадиган учрашувда жамоадошларимга омад тилайман. Қийин учрашув бўлиши аниқ.  Умид қиламанки, йигитлар ўзини кўрсатиб, ижобий натижа билан мухлисларни хурсан қилади.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика