Latest news

23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  14 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  219 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  13 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  18 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0

Усмон Тошев: “Натижадан ҳам кўра ўйинимизнинг маъноси муҳим” News

Усмон Тошев: “Натижадан ҳам кўра ўйинимизнинг маъноси муҳим”

“Андижон” жамоаси кутилганидек ўз ғалабалари билан мухлисларини қувонтиришда давом этяпти. Бу сафар Ҳаққулободнинг “Норин” клубини 4:1 ҳисобида таслим қилишди.

Футболчилар бош мураббий Усмон Тошевнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилаётганликлари учун ҳам натижалар ўз сўзини айтмоқда. Табиийки, “Норин”га қарши ўйиндан сўнг Усмон Қудратович билан қисқача суҳбатда бўлдик.

- “Норин”га қарши ўйинимиз қийин бўлишини билардим, - дейди Усмон Қудратович. -  Тўртта гол урган бўлсак-да, бу ҳеч нима эмас. Иккинчи даврага тайёргарлик кўриш жараёнида бу жамоа билан назорат учрашувида ўйнаб 6:1 ҳисобида ютгандик. Ана шу ўйиндаги натижа футболчиларимизга таъсир қилишини билардим. Шу боисдан уларга ўртоқлик ўйини билан расмий беллашувнинг фарқи борлигини айтиб, бу баҳсга жиддий қарашларини таъкидладим. Жамоани бошқараётган Вали Келдиевнинг ишини яхши биламан. У ўз вақтида менинг қўл остимда ўқиган. Келдиев жуда ақлли мураббий. Унинг жамоаси тўп билан яхши муомала қила олади. Боз устига рақибимизда босим йўқ. Бизда эса аксинча. Ҳар бир ўйинда ютишимиз шарт. Шунинг учун учрашув озгина асабий ўтди. Лекин бу учрашувга қараганда “Ёзёвон”га қарши ўйинимиз бир мунча асабийроқ ўтганди. Шунингдек, мазкур баҳсда вақтида ўйинчи алмаштиришларимиз ҳам ўз самарасини берди. Ўзаро маслаҳатлашиб захирадан футболчиларни майдонга тушираётганимиз муваффақиятли бўлаётгани албатта кишини хурсанд қилади. Демак, биз тўғри йўлдамиз. Агарда бирор ишни қилмоқчи бўлсангиз қийинчиликка дуч келасиз. Биз эса бундай пайтда қўлимизни туширмаслигимиз керак. Ғалаба билан ҳаммани табриклайман.

- Футболчилар иккинчи бўлимга майдонга тушиб келишаётганида Ойбек Нурматовнинг кўзларида ёшни кўрдик. Бу нима билан боғлиқ?


- Бу ерда ҳеч нима бўлгани йўқ. Таркибимизда ёши катта тажрибали ўйинчилар билан бирга ёш иқтидорли йиитларимиз ҳам бор. Табиийки, кўпни кўрган футболчилар ёшларга ўргатадилар, улардан талаб қиладилар. Бундай пайтда уларнинг гапларига кимдир чидайди, кимдир йиғлайди. Лекин Ойбек жуда яхши ўйинчи, унинг келажаги порлоқ. Биласизми, “Андижон”даги барча ёшларимиз бахтли инсонлардир. Чунки улар маҳорати юқори бўлган футболчилар билан бирга ўйнаб улардан ўрганишяпти. Анвар Бердиев, Акмал Холматов, Ҳамза Каримов, Иброҳим Отахонов каби футболчилар билан бирга ўйнашни ҳамма ёшлар хоҳлашади. Ойбек иккинчи бўлимга озгина ҳаяжонланиб чиқди, мен эса бу вазиятда ўзини қандай тутаркин дея кузатдим. Аммо у “синмади”. Мен қўл остимдаги барча ўйинчиларга ишонаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни уялтириб қўймаяпмиз. Тўғри, “Норин” ҳам яхши қаршилик кўрсатди. Лекин ўз мақсадимизга эришиб мухлисларни хурсанд қилдик. Уларни хурсанд қила олганимиздан ўзимиз хурсанд бўляпмиз.



- “Андижон” ўз майдонидаги охирги учрашувларда тўрттадан гол уряпти. Масалан, “Насаф-2”ни 4:0, “Ёзёвон-Лочинлари”ни 4:1 ва “Норин”ни ҳам 4:1 ҳисобида енгди. Бу нимадан далолат беради?


- Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч ошяпти. Шунинг учун вазиятлар пайдо бўляпти. Муҳими, имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз. Аммо “Норин” билан учрашувда яна бир қанча голли вазиятларни кўкка совурдик. Лекин мураббий сифатида сизга шуни айтишим мумкинки, менга голлар унчалик муҳим эмас. Мен учун энг муҳими, ўйиннинг маъноси бўлиши шарт. Айнан шу нарса устида биз кўп ишлашимиз керак. Бунинг учун бизга сифат керак. 1:0 га ютсак ҳам, 4:0 га ютсак ҳам ишонч билан ютишимиз керак. Яхши жамоа 1-дақиқадан 90-дақиқагача ўз кучига ишониб, муносиб ўйин кўрсатиши керак. Бизда эса ҳозирча бундай эмас. Масалан, ўйиннинг маълум вақтида яхши ўйнаяпмиз, кейин яна маълум муддат ўйиндан “чиқиб кетяпмиз”. Лекин биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика