Latest news

19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  5 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик" News

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ва жамоа ярим ҳимоячиси Парвизжон Умарбоев Мўғулистонга қарши бўладиган ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашуви ҳақида фикр билдиришди.

Мўғулистон ва Тожикистон ўртасидаги баҳс сешанба, 10 сентябрь куни Улан-Баторда бўлиб ўтади.


Усмон Тошев, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Авваламбор Тожикистон халқини республиканинг Мустақиллик байрами билан табрикламоқчиман. Барча тожикистонликларга тинчилик ва фаровонлик тилайман! Мўғулистонга қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, унга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Улан-Баторда бизни илиқ кутиб олишди, об-ҳаво жуда яхши. Муғулистон халқи ва бу мамлакатдаги футболдан хабардорман. Мўғулистон терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралашини биз каби ғалаба билан бошлади. Рақибимизнинг Мьянмага қарши учрашувини томоша қилиб, уни таҳлил қилдик. Мўғулистон - яхши жамоа. Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Улан-Баторга ғалаба учун келдик.


Парвизжон Умарбоев, Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси:

- Мен ҳам барча тожикистонликларни Мустақиллик куни билан қутламоқчиман! Йигитларнинг кайфияти яхши. Ўйинга тайёрмиз. Мўғулистон терма жамоасини мағлуб этиб, Мустақиллик кунига совға қилмоқчимиз. Кеча рақиб ўйинини таҳлил қилдик. Мўғулистонга қарши ўйин осон бўлмайди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика