Latest news

21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  2 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  4 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  2 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  5 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  7 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   7 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1

Усмон Тошев: "Жамоа ўсишда давом этяпти" News

Усмон Тошев: "Жамоа ўсишда давом этяпти"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Япониядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Хабарингиз бор, 15 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари ўтказилди. Ўз майдонида Японияни қабул қилган Тожикистон терма жамоаси 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу Тожикистоннинг саралашдаги биринчи мағлубияти бўлди. 

Ўйинда Такуми Минамино иккита гол урган бўлса, яна бир гол Такума Асано ҳисобига ёзилди. Тожикистон терма жамоаси бунга қадар Японияга қарши охирги марта 2011 йил баҳс олиб борган ва ўшанда 0:8 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Гарчи навбатдаги мағлубият ҳам йирик кўриниш олган бўлса-да, бош мураббий Усмон Тошев жамоа ўсишда давом этаётганини билдирди. 

"Тайёргарлик бўйича кам вақтга эга бўлганимизни ҳисобга олиб бу мағлубиятни ваҳимали демаган бўлардим, - дейди Усмон Қудратович. - Футболчиларимиз кучли жамоага қарши бор куч билан ўйнашди. Афсуски, ҳар икки жамоанинг савияси барибир фарқ қилади. Натижадан хафамиз, лекин жамоа ўсишда давом этяпти деб бемалол айта оламан. Футболда пойдеворсиз жамоа қуриб бўлмайди. Қачонки кучли рақибларга қарши ўйнаб ўсишга эришамиз. Япония билан баҳс биз учун яхши сабоқ бўлди". 

Тожикистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Мьянма ва Қирғизистонга сафар қилади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика