Latest news

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Усмон Тошев: «Бунёдкор» оғирроқ, «Динамо» эса яхшироқ ўйнаётгандек» News

Усмон Тошев: «Бунёдкор» оғирроқ, «Динамо» эса яхшироқ ўйнаётгандек»

Таниқли мутахасис, мураббий Усмон Тошев «Эрудит Спорт» нашрида 4-тур учрашувлари олдидан фикрларини билдираркан, Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Бунёдкор» учрашувига тўхталиб ўтди.
«Ўтган турда «Сўғдиёна» майдонидан ишончли ғалаба билан қайтган «Динамо» «Бунёдкор»га қарши учрашув олдидан яхши кайфиятга эга бўлиб олди. Ҳар холда Равшан Ҳайдаров шогирдлари учта ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонишди. Чемпионга қарши «Динамо» ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатишга ҳаракат қилади. Тўғри, тажриба борасида меҳмонлар устунроқ кўриниши мумкин, аммо амалдаги чемпион мана икки ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Ўз майдонида «Олмалиқ» билан очко йўқотилган бўлса, ОЧЛ доирасида Эронда мағлуб бўлинди» - дейилади газета тур олди превьюсида.

Бу борада тажрибали мутахассислардан бири Усмон Тошев ушбу ўйин борасида фикр билдириб, «Бунёдкор» клуби Самарқандда очко йўқотса ажабланмаслигини айтиб ўтди.

- «4-турда Самарқандда шиддатли ўйин бўлиши аниқ. «Бунёдкор»нинг ўйини бироз оғирроқдек тасаввур уйғотмоқда. «Динамо» эса аксинча яхшироқ ҳаракат қиляпти. Агар якшанба кунги Самарқанддаги бу учрашув дуранг натижа билан якунланса, бундан ажабланмайман» - дейди бухоролик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Бунёдкор» учрашуви 6 апрель куни «Динамо» стадионида соат 16:00да бошланади. Учрашувга чиқарилган чипталар ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика