Latest news

19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  2 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  389 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  14 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  6 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  31 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1

Уругвай - Ўзбекистон учрашуви Россияда жонли кўрсатилади News

Уругвай - Ўзбекистон учрашуви Россияда жонли кўрсатилади

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тараддуд кўраётган Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини мундиал ўтказиладиган мамлакатнинг спортга ихтисослашган бош каналида жонли эфирда кўрсатилади.

Россиянинг "Матч ТВ" канали Россиянинг Жаҳон чемпионатидаги гуруҳдоши саналган Уругвайнинг Ўзбекистон билан бўладиган беллашувини жонли эфирда олиб кўрсатади. "Матч ТВ" каналининг расмий сайтидаги теледастурларида Уругвай - Ўзбекистон учрашуви жонли эфирда олиб берилиши ёзиб қўйилган.

Россияликлар ушбу ўйинни синчиковлик билан кузатишлари аниқ. Чунки ЖЧга мезбонлик қиладиган Россия терма жамоасининг бош мураббийи Станислав Черчесов ва рус матбуоти ушбу ўйинга эътибор билан қарамоқда.

Уругвай учун эса мазкур баҳс ЖЧ олдидан энг оҳирги расмий машғулот бўлади. Шунингдек, Уругвай мундиалга йўл олиш олдидан Ўзбекистонга қарши баҳсда ўз мухлислари билан хайрлашади.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни тонги соат 04:00да старт оладиган мазкур ўйинни Спорт канали ҳам жонли эфирда кўрсатади.

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика