Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  2 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Урганчда хотира турнири ўтказилди News

Урганчда хотира турнири ўтказилди

Ўтганлар хотирасини ёдлаб, уларнинг руҳини шод этиш халқимизнинг азалий эъзозли анъаналари сирасига киради.
Албатта, Урганч шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Мирзабек Абдуллаевнинг  хотирасига бағишлаб уюштирилган навбатдаги турнир шулар сирасидандир.
  
У ҳаёт даврида Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  10 йил мобайнида ёшларга “чарм тўп” ўйини сир-асрорларини ўргатиб келди. Кутилмаган касаллик уни икки йил муқаддам  ёруғ оламдан олиб кетди. М. Абдуллаев ҳаёт бўлганида 3 январь куни ўзининг 30 ёшини нишонлаган бўлар эди…
  
Айнан, шу куни унга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Хоразм вилояти футбол федерацияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, 2-сон БЎСМ раҳбарияти ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида илк бор мини футбол бўйича хотира турнири ташкил этилди. Унда ваҳанинг Урганч шаҳри, Гурлан ва Урганч туманларидан ташриф буюрган 11 та жамоа иштирок қилди.
  
Якуний натижаларга кўра,  вилоят марказидаги Наврўз шаҳарчасининг “Наврўз” жамоаси (мураббийи Отабек Абдуллаев) турнир ғолиби бўлди. Иккинчи поғонага урганчнинг “Локомотив-БФК” мини футболчилари жойлашишди. Фахрли учинчи ўринга 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Дўстлик” ва “Жайҳун” жамоалари лойиқ кўрилди.
  
Мусобақанинг ёпилиш маросимига ташкилотчилар, Мирза Абдуллаевнинг  ҳамкасблари, дўстлари ва оила аъзолари жам бўлишди. Ўз навбатида совринли ўринларни эгаллаган жамоалар диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

            
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика