Latest news

07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  4 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5

Уни чиройли нишонла ёки гол урма (топ-12) News

Уни чиройли нишонла ёки гол урма (топ-12)

Футбол голлар билан чиройли ва жозибадор.
Хар бир футболчи ўз голини турлича нишонлайди ва бу ҳаракатлар ҳам миллионлар ўйинини янада гўзал қилиб кўрсатади. Бугун жаҳондаги энг чиройли гол нишонлашларни 12 талигини эътиборингиз тақдим этамиз.


 

12. Гарет Бэйл - юракча. Бэйл бу нишонлаш учун хатто жаҳон эстрадаси юлдузи Жастин Бибер билан судлашган.



11. Лионель Месси. Мессининг фантастик голларига унинг машҳур ҳаракати жозиба беради.



10. Клаас-Ян Хунтелар - оёқда зарба. Бразилиядаги жаҳон чемпионатида Голландия терма жамоаси Мексикани сўнгги дақиқаларда мағлуб этади ва сўнгги голга Хунтелар муаллифлик қилади ва у харсандлигидан бурчак байроқчасини каратэ услубида тепади.



9. Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни майдоннинг барча чизиғида фаол. У хатто гол нишонлашни ҳам "синдириб" қўяди.



8. Андрей Аршавин - жим! Россия футболи юлдузи "Арсенал" сафида ўзининг гол нишонлашини жаҳонда машҳур қилиб юборган.



7. Марио Балотелли. Евро-2012нинг ярим финал баҳсида Балотеллининг голи Германияни мусобақадан чиқариб юборади ва футболчи ўз футболкасига сиғмай кетади.



6. Сервер Жепаров - Сальто. Миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ўзининг голларини сальто билан безайди.



5. Тим Кейхилл. Бурчак байроқчаларини "севадиган" яна бир футболчи бу - Кейхиллдир. У деярли барча голларини ўша "дўсти" билан нишонлайди.



4. Даниэл Старриж. Старриж Луис Суарес билан бир жамоада ўйнаган кезлари бу рақсни кўп тақдим этарди, аммо бу мавсум жароҳат туфайли унинг ҳаракатларига жуда кам гувоҳ бўляпмиз.



3. Криштиану Роналду. "Реал" клуби футболчиси нафақат голлар бўйича, балки уни нишонлаш бўйича ҳам энг яхшилардан бири ҳисобланади.

"Мен шу ердаман"



"Ўзингизни босинг"



2. Мирко Вучинич. Айни дамда "Ал-Жазира"да тўп сураётган Вучинич футболкани ечиб гол нишонлаш мумкин эмаслигини билади ва шу сабаб у "Ювентус"да ўйнаган пайтлари шортигини ечиб голни нишонларди. У 17-февраль куни ўз жамоаси билан Тошкентда Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинида "Бунёдкор"га қарши баҳс юритади. У гол урмайди деб умид қиламиз.



1. Хамес Родригес ва Колумбия терма жамоаси рақси. Хамес ва унинг жамоадошлари иштирокидаги рақс Бразилияда ўтган мундиални янада ёрқин ўтишига сабаб бўлди. Уларнинг ҳаракатларига барча мафтун бўлиб қолди.



Жасур Асланов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика