Унаи Эмери: “Дарвозамизга пеналти белгиланишидан олдин офсайд бўлганди”
16 feb 2018 23:46
News
Унаи Эмери: “Дарвозамизга пеналти белгиланишидан олдин офсайд бўлганди”
“Менинг хатоим? Жамоа яхши ўйин ўтказди, аммо бу футбол. Биз бундай натижани кутмагандик. Аммо майдонда ҳаммаси мен кутгандек кечаётганди.
Бизни олдинда жавоб баҳси кутиб турибди. Ишонч билан айтишим мумкинки, биз кейинги босқичга чиқа оламиз. Биз аввалгига қараганда фаолроқ ҳаракат қилишимиз керак.
Жавоб баҳсида ҳам худди шу ҳакам учрашувни бошқаришини ва ҳар иккала жамоага ҳам бир хил кўз билан қараб бошқаришини истайман. Дейлик, Мадриддаги баҳсда дарвозамизга пеналти белгиланган вазиятдан илгари рақиб футболчиси офсайдда қолганди.
Тиаго Силва ва Ди Мария? Тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Кимпембени тактик жиҳатдан фойдаси тегишини ҳисобга олиб майдонга туширишга қарор қилгандим. Учта марказий ҳимоячидан мамнунман. Улар билан гаплашиб олдим. Битта ўйин билан ҳеч нарса ўзгариб қолгани йўқ.
Силва-бизнинг сардор, Ди Мария муҳим футболчи. Иккаласи ҳам бизга керакли футболчилар”, дея таъкидлади Эмери.
Мадридда ўтган “Реал” – “ПСЖ” учрашувини Жанлука Рокки бошқарганди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments