Latest news

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  83 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Уммонга Мақсудов жамоаси боради News

Уммонга Мақсудов жамоаси боради

Ўтган ҳафта терма жамоалар мураббийлари масаласига ойдинлик киритилди.
Жумладан, шу пайтгача мавҳум бўлиб турган жамоада ким бош мураббийлик қилишини билиб олдик. Уммонда бўлиб ўтадиган 22 ёшгача бўлган терма жамоалар Осиё чемпионатида шу йил ёзда Туркияда ўтказилган ёшлар мундиалида қатнашган футболчилардан иборат жамоа бориши эълон қилинди.

Олимпия терма жамоасига Шуҳрат Мақсудовнинг бошчилик қилиши тўғрисида билиб олдик. Уммондаги мусобақага эса қайси ёшдаги футболчиларнинг бориши ҳам сўроқ остида турганди. 1991 ва 1992 йилда таваллуд топган ўйинчиларми ёки 2016 йилги Олимпиадада қатнашиш мумкин бўлган жамоами? Охири ўтган йили кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган 1993 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоанинг биринчи марта ўтказиладиган 22 ёшгача бўлган жамоалар Осиё чемпионатида иштирок этиши маъқул деб топилди. Яқин орада йиғин ўтказилмаган бўлишига қарамай, айнан ушбу ёш тоифасидаги футболчилар ўтган йили мундиалда қатнашишди. Шу сабабли қисқа муддат орасида ўша жамоа ўйинчиларини яхшироқ ҳолатга келтириш имконияти мавжуд. Қолаверса, навбатдаги чемпионат 2015 йил Рио Де Жанейро Олимпиадаси йўлланмаси учун бўлиб ўтади. Шунда Уммондаги чемпионатда орттирилган тажриба бу жамоага янада қўл келиш эҳтимоли кучли. Ўз навбатида рақиблар январь ойида бўладиган мусобақага биздан 2 ёш каттароқ футболчилар билан ўйнаган тақдирда навбатдаги биринчилик арафасида мавқеимизни тушириб юбориш хавфли мавжуд. Чунки кейинги чемпионат учун жамоалар саватларга жойлаштириш қай тартибда бўлиши ҳали маълум эмас. Лекин қолган термалар қандай таркиб билан келиши ҳозирча маълум қилинмаган. Регламентга кўра, 1991 йилдан бошлаб туғилган футболчилар ўйинларда иштирок эта олади.

Беҳзод Назаров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика