Latest news

18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  0 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  1 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4

Уммон мураббийи: «Ғалаба учун ҳаракат қиламиз» News

Уммон мураббийи: «Ғалаба учун ҳаракат қиламиз»

Айни пайтда Уммон терма жамоасини бошқараётган Пол Ле Гуэн бугун бўлиб ўтадиган Сурияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини баён этди.
“Биз учун бу ўйин жуда муҳим, - дейди франциялик мутахассис. – Уммон баъзи сабабларга кўра 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида иштирок эта олмаганди. Лекин бу сафар Австралияга боришни мақсад қилганмиз. Агар қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритсак, бу бутун Уммон халқи учун катта байрам бўлади. Биз ҳали гуруҳдан чиққанимиз йўқ. Шу боис байрам қилишга бироз эрта. Мен Сурия иштирокидаги охирги иккита учрашувини кўрдим ва рақиб менда илиқ таассурот қолдирди. Натижа қандай бўлишини башорат қила олмайман, лекин фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилишимиз бор гап”.

Ҳуссам Ал Сайед (Сурия термаси бош мураббийи):
“Ўйлайманки, учрашув нафақат биз учун, балки рақиб учун қийин ҳам қийин кечади. Уммон гуруҳ пешқадами, лекин бизда ҳам имконият бор. Менинг иш бошлаганимга энди икки ҳафтадан ошди, шунга қарамай, футболчилар билан тезда тил топишиб кета олдик деб ўйлайман. Биз учун биринчи ё иккинчи ўриннинг фарқи йўқ, муҳими, керакли очколарни жамғариб гуруҳдан чиқсак бўлгани”.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин Гонконгда ўтказилади ва 15:30да бошланади.


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика