Latest news

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

Уммон - Австралия. Превью News

Уммон - Австралия. Превью

Австралия терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турида Сидней шаҳрида бўлиб Уммонга қарши ўтказади.
Очилиш ўйинида Анге Постекоглу шогирдлари Қувайт устидан иродали ғалабага эришишди - 4:1.

Уммон эса илк турда Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди 0:1.

Австралия ҳам Уммон терма жамоаси ҳам Осиё Кубокларида учинчи марта қатнашишмоқда Австралия 2011 йил финалга қадар етиб бориб мусобақада ўзининг энг яхши натижасини қўлга киритган. Уммон ҳозирга қадар қитъа чемпионати финал босқичларида умуман гуруҳдан чиқа олмаган.

Бу икки жамоа барча мусобақаларда ўзаро 7 марта тўқнаш келган. Уммон бир бор ғалаба қозонган, уч марта дуранг қайд этилган бўлса Австралия ҳисобида 3 ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам "соккерузлар" устун - 9:5.

Ушбу жамоалар 2007 йилги Осиё Кубогида бир гуруҳдан ўрин олишганди. Ўшанда уммонлик Ал Маимани ҳисобни очган ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Тим Кэйхилл гол уриб якуний натижани ўрнатганди - 1:1.

Дастлабки турда Уммон сафида Абдулазиз Ал Муқбали сариқ карточка олди. Агар у бугун огоҳлантирилса учинчи турни ўтказиб юборади. Австралияда ҳеч кимда бундай хавф йўқ.  

Уммон - Австралия
13 январь 2015. Сидней. "Австралия" стадиони.
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара ва Тошиюки Наги (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал Жаафари (Сингапур)
Бешинчи ҳакам: Жеффри Гоҳ (Сингапур)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика