Latest news

17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  1 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   4 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  6

Умид Қодиров: "Бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ" News

Умид Қодиров: "Бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"

Олий лига 23-тур доирасидаги "Нефтчи" - "Олмалиқ" (3:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар футболчиси Умид Қодиров ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
- Қийин ўйин бўлди. Кетма-кет омадсиз натижаларни ортда қолдиришимиз керак эди. Сўнгги турларда қайд этилаётган натижалар мураббийлар штаби, футболчилар шу қатори клуб ходимларини ҳам қандайдир тушкун ҳолатга солиб қўйганди. Ушбу ғалаба эса барчамизни мазкур ҳолатдан чиқиб кетишимизга катта ёрдам берди. Умид қиламанки, бундан буёғига барчаси яхши бўлади. Муҳими, ғалаба қозонишни бошладик.

- Ғалабага нимани сабаб сифатида кўрсатган бўлардингиз?
- Ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Сўнгги омадсизликлар биз футболчиларга яхшигина сабоқ бўлди. Галдаги ниятимиз ишончли ўйин намойиш этиб, стадионда "Нефтчи" мухлисларини қайтариш ҳисобланади.

- Олмалиқликлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Олмалиқ" анча яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Хар қандай жамоага бемалол жиддий қаршилик кўрсата олади. Шахсан мен уларни Олий лигадаги кучли жамоалардан бири сифатида биламан.

- "Обод" сўнгги турларда анча ижойиб натижалар қайд этиб келмоқда. "Нефтчи" кейинги турда айнан Тошкент клуби уйига сафар қилади. Бўлажак баҳс борасида нима дейсиз?
- Энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Эртадан бор эътиборимизни "Обод" билан баҳсга қаратамиз, - деди Умид Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 24-турда "Обод" меҳмони бўлади. Мазкур беллашув 1 октябрь куни Тошкентда ўтказилинади.

"Нефтчи" матбуот хизмати
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика