Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

“Умид ниҳоллари-2015”га тайёргарлик қизғин News

“Умид ниҳоллари-2015”га тайёргарлик қизғин

Маълумки, келаси йили Хоразм вилоятида мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг навбатдаги республика босқичи бўлиб ўтади.
Айни дамда, воҳаликлар мазкур мусобақага қизғин тайёргарлик кўришаётир.



Бунинг баробарида Урганч шаҳридаги спорт иншоотларида қурилиш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, “Хоразм” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Хоразм спорт мажмуаси кенг қамровли реконструкция қилинмоқда. Реконструкциянинг афзалликлари шундан иборатки, футболчилар ва ҳакамларнинг ечиниб-кийиниш ва ювиниш хоналари жаҳон андозаларига мос тарзда тайёрланиб, жиҳозланади. Ўйингоҳга эса янги ўриндиқлар ва замонавий табло - монитор ўрнатилади. Жойлаштириладиган ёритқичлар эса футбол учрашувларини кечқурунлари ўтказиш имконини беради. Футбол майдони чими ҳам янгиланиб, уни автоматик равишда суғориш тизими ишга туширилади ва майдон атрофи янгидан сифатли югуриш йўлакчалари билан қопланади. Эътиборлиси яна шундаки, мажмуа ҳудудида катта ўлчамли иккита - бири табиий, яна бири сунъий қопламали машғулотлар майдони ташкил топади. Мажмуадаги усти очиқ сузиш ҳавзаси ҳам қайтадан реконструкция қилиниб, талаблар даражасига келтирилади. Шунингдек, ўйингоҳга ташриф буюрадиган томошабинлар учун ҳам қатор қулайликлар яратилмоқда. Умуман, спорт иншооти ҳудуди ободонлаштириб, кўкаламзорлаштирилади. Натижада, мажмуа янада мафтункор тусга киради. Бир сўз билан айтганда, Хоразм спорт мажмуаси яқин орада ҳавас қилса арзигулик иншоотга айланади.



- Мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан ёшларни маънан ва жисмонан баркамол авлодлар қилиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратиляпти, - дейди Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Мадаминов. – Юртимизда узлуксиз равишда ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт ўйинлари сўзимиз тасдиғи саналади, албатта. Ўз навбатида жойларда бўлиб ўтадиган бундай мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш анъана тусини олган. Шу жиҳатдан, вилоятимизда кечадиган фарзандларимизнинг нуфузли спорт анжуманини юқори савияда уюштиришга интиляпмиз. Ишончим комилки, ватанимиз келажаги ҳисобланган ўғил-қизларимиз кўрсатилаётган ушбу ғамхўрликларга жавобан, жисмонан кучли, маънан билимли ва тафаккуран салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишади.



Ҳа, ўқувчиларимизнинг нуфузли спорт анжумани -  “Умид ниҳоллари - 2015” мусобақасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ташкил этилиши режалаштирилган ушбу  мажмуа кун сайин тароват касб этиб, кўзни қувнатадиган қиёфага кираётир. Аминмизки, хоразмликлар ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлашади ва ёш спортчиларимизга ўзаро беллашишлари учун етарли имконият ва шарт-шароит яратиб беришади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика