Latest news

18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 1:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  0 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  5 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  8 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  23 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  32

Умид Исоқов: “Катта эҳтимол билан “Насаф” бугун ютқазмайди” News

Умид Исоқов: “Катта эҳтимол билан “Насаф” бугун ютқазмайди”

Яна бир неча соатлардан сўнг мамлакатимизнинг айрим шаҳар ва туманларида олий лиганинг 29-туридан ўрин олган ўйинлар старт олади.

Хусусан турнинг марказий ўйини дея қаралаётган “Насаф” – “Пахтакор” баҳси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Чемпионлик масаласини ҳал этадиган ўйин олдидан тажрибали собиқ футболчи Умид Исоқовнинг фикрларини билишга уриндик. Ишқибозлар яхши билишса керак, Исоқов ўз вақтида “Пахтакор” ва “Насаф” таркибида тўп тепган.

“НАСАФ” – “ПАХТАКОР” ЎЙИНИ ҲАҚИДА
- Шубҳасиз турнинг марказий ўйинидир. Финалга тенг баҳс ҳам дейиш мумкин. Қаршиликларнинг ўйинини кузатдим. Йигитлар ёмон харакат қилмаяпти. “Пахтакор” ҳақида ҳам фикрларим ижобий. Таркиб ёшлардан ташкил топган бўлсада, курашишмоқда. Менимча бугун Қаршидаги баҳсда “аждарлар” жиддий ташвиш туғдиради деб ўйлайман. Тўғри, улар Ўзбекистон Кубогини ютди ва чемпионатда 3-ўринни расмийлаштириб бўлди. Аммо шунга қарамай “шерлар”га баҳсда астойдил ўйнайди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам уларга жуда қўл келиши турган гап. Бугун стадион трибунаси тўлиши мумкин. Ажойиб муҳит хосил бўлади. Менимча “Насаф” камида дуранг қайд этади.

ЧЕМПИОНЛИК ТЎҒРИСИДА
- “Локомотив” бугун ҳотиржамлик билан “Машъал”ни мағлуб эта олади деб ўйлайман. Чемпионликка яқин турган бир пайтда бу каби ўртамиёна жамоаларга қарши очко йўқотмасликка уринади. Бу борада “темирйўлчилар”нинг имконияти юқори. Агарда бугун “Пахтакор” Қаршида очко йўқотса назаримда “Локомотив” кейинги турда ҳам Намангандан ғалаба билан қайтишга харакат қилади. Чунки “Пахтакор” келаси турда ўз уйида “Андижон”ни мағлуб этиши ҳақиқатга яқинроқ дейиш мумкин. Чемпионлик кимга насиб қилиши тўғрисида ҳозирча тайинли фикр билдириш қийинроқ. Кўп нарса ушбу турда аниқ бўлади.

АУТСАЙДЕРЛАР ХУСУСИДА
- Аутсайдерлар ўртасидаги кураш ҳам авж олмоқда. Менимча “Бухоро”нинг имконияти пастроқ. Уларга жуда қийин бўлади. “Сўғдиёна” эртага “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Қўқонликлар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажариб бўлди. Балки энди жиззахликлар ғалаба қозонар. Менимча 16-ўрин эгаси сўнгги турда аниқ бўлса керак. Юқорида айтиб ўтганимдек, кўп нарса 29-турда ойдинлашади.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика