Latest news

14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  1 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  3 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5

Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда News

Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда

"Насаф" билан шартномаси якунига етаётган Умид Эргашев клуб билан хайрлашди.

"Мени улғайтирган "Насаф" ФК! 

Қадрли "Насаф" клуби мухлислари ва аъзолари. Баъзида қарорларни қабул қилиш жуда қийин, лекин бу соҳамизни бир бўлаги. "Насаф" либосини 13 йил давомида кийдим. Шу 13 йил мобайнида мухлисларимиз, мураббийларимиз ва жамоадошларим билан ғалаба қозондик, йиғладик, хурсанд бўлдик ва энг муҳими биз бир ОИЛА бўлдик!

Мана сизлар билан хайрлашиш вақти келди……. Бу қарорга келиш жуда қийин бўлди!

Қашқадарё халқи ва "Насаф" мухлислари. Сизлар ҳар доим юрагимнинг энг тубида қоласизлар.

Ҳаммангиздан қайтариб бўлмас хотираларни тақдим этганингиз учун миннатдорман.

Ҳаётимга ранг-баранглик олиб кирган "Насаф" клубига келаси мавсумда омад ва энг яхши тилакларимни тилаб қоламан.

"Насаф"га ўхшаши йўқ!!!!!", — деб ёзди посбон ўзининг Instagram'даги саҳифасида.


Бунга қадар сайтимиз томонидан Эргашев учун мамлакатимизнинг уч клуби даъвогарлик қилгани, якунда посбон "Навбаҳор"ни танлаганини маълум қилган эдик.

Эргашев "Насаф" либосида жами 70та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 69та тўп олиб чиққан ва 24та "қуруқ" ўйин ўтказган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика