Latest news

16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  0 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  1 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  16 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди News

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлигада қатнашаётган клублар директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълумот берди. 

Йиғилиш давомида сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш, ёш ҳакамларни тайёрлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунга қарамай, ҳакамлар томонидан қабул қилинаётган баъзи қарорлар борасида кўплаб баҳсу мунозаралар юзага келаётгани, бу баҳсу мунозаралар натижасида ҳакамларга нисбатан нотўғри фикр шаклланиб қолаётгани таъкидланди. Атайлаб қўпол хатоларга йўл қўядиган, турли қинғир ишларга аралашиб юрадиган ҳакамлар қатъий жазоланиши яна бир бор огоҳлантирилди.

Шу билан бирга ҳакамлар баъзан инсонийлик омили туфайли хатоларга йўл қўйишлари кузатилаётгани айтиб ўтилди. Бундай ҳолатларда клублар бош мураббийлари ўйин пайтида ўз ҳиссиётларини жиловлаб, ҳакамларга нисбатан ҳақоратомуз ибораларни ишлатишдан тийилишлари кераклиги таъкидланди. ЎФА экспертлар гуруҳи томонидан ҳар бир ҳакамнинг ҳаракатлари кузатиб, таҳлил қилиб борилади. Ўйин натижасига таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўйганлар тегишли тартибда жазоланади. Шу билан бирга баъзи қарорлар ўйин вақтида мухлисларга шубҳали туюлса-да, мутахассислар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин ўша вазиятда ҳакамлар тўғри қарор қабул қилгани ойдинлашган вазиятлар ҳам бўлаётгани тилга олинди.

Шулардан келиб чиқиб, клублар бош мураббийлари ва мутасаддилари доимо ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти билан ўзаро алоқада бўлиб, хато ва камчиликларни биргаликда бартараф этиб бориш таклиф қилинди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика