Latest news

15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  20 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  66 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  9

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди ВИДЕО News

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди ВИДЕО

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, “Болалар” гуруҳи, Зиёда, Баҳром Назаров, “Божалар” гуруҳи эстрадамиз юлдузлари и ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд қилишди. Мухлислар учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг мавсумни очиб бериш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга сўз берилди.

Умид Аҳмаджонов водийда мухлислар футболни жуда яхши кўришларини таъкидлар экан, Қўқон бу борада алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.


“Қўқон шаҳри ўзбек футболи ватани ҳисобланади. Ўзбек футболининг қалдирғоч жамоаси бўлган “Мускоманда”га айнан Қўқонда асос солинган. Ўзбек футболининг ривожи айнан шу ердан бошланганини барчамиз яхши биламиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги алоҳида сўз юритилгани барча футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Ўз ўрнида “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни яхши англаган ҳолда, миллий чемпионатимизда муносиб иштирок этиб, қўқонлик мухлисларни хурсанд қилишга интилиши зарур. Бу борада жамоага омад тилаб қоламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.



Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими Раҳматали Жалилов сўзга чиқиб, юртимизда футболни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзииёвга бутун мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Шунингдек, жамоалар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ҳам ташаккур изҳор қилди.

Кейин эса Умид Аҳмаджонов "Қўқон-1912" вице-президенти Бахтиёр Толиповни ЎФАнинг махсус совғаси билан тақдирлади.

Шундан сўнг Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўйинига старт берилди.




Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика