Latest news

19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  0 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  4 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  0 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  0 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  18 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  8 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1

Умид Аҳмаджонов Қатар Амирининг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Қатар Амирининг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар амирлик оиласининг энг нуфузли вакилларидан бири, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси, бугунги кунда Қатар амирининг дипломатик масалалар ва спортни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Умид Аҳмаджонов Шайх Жассим билан Ўзбекистонда замонавий талабларга жавоб берадиган болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилиб, ЎФФ бу борада Қатар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Гап Доҳадаги “Aspire” спорт академияси ҳақида бўлиб, бу иншоотга 2004 йилда Қатар амирининг фармони билан асос солинган. Академиянинг бош мақсади Қатар спортининг келажаги учун ёш иқтидорларни излаш, уларни академияга олиб келиб, шу ернинг ўзида таълим бериш ва катта спортчи қилиб тарбиялашдан иборат. Академиянинг “Иқтидорларни излаш дастури” мавжуд бўлиб, бу борада улар Қатар олимпия қўмитаси ва Қатар давлатининг олий таълим кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Дастур Қатар давлатидаги мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни излаб топиб, уларга спорт бўйича грант дастурларида иштирок этишни таклиф қилади.
Академияга дунёнинг энг кучли менежерлари, мураббийлари ва экспертлари жалб қилинган. Футбол таълимининг стандартлари бўйича “Aspire” дунёнинг энг яхши академияларидан бири саналади. Жаҳон футболининг афсоналари Пеле, Месси, Рауль ва Хави кабилар академиянинг халқаро ареналардаги элчиси сифатида фаолият юритади.

“Шайх Жассим жаноблари билан суҳбатда биз “Aspire” академиясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришдик”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Менда ушбу академия жуда катта тассурот қолдирди. Шайх жаноблари билан бу борада якуний келишувга эришганимиздан хурсандман”.

Шайх Жассим 2004 йилдан бери дунёга машҳур ва донғи кетган “Aspire” академиясига раҳбарлик қилиб келади.  Шу билан бир вақтда у 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг вице-президенти ҳам ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний Қатар футболининг бугунги муваффақиятларининг бошида турган катта намояндалардан бири ҳисобланади. У 1850 йилдан бери Қатарни бошқариб келаётган Ол Сонийлар амирлик оиласининг ишонган вакили сифатида ҳукумат раҳбарлари ва шу каби бошқа нуфузли меҳмонлар билан учрашади. Бундан ташқари у Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси ҳисобланиб, Қатар амирлигининг собиқ валиаҳдидир. Шу сабабли ҳам Шайх Жассим Қатар амирининг номидан иш юритадиган давлат намояндаси саналади.
Умид Аҳмаджоновнинг Шайх Жассим билан учрашуви ЎФФ президентининг Қатарга расмий ташрифи доирасида амалга оширилаяпти. Ташриф доирасида ЎФФ президенти Шайх Жассим раҳбарлик қиладиган “Aspire”  академиясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган эди. Умид Аҳмаджонов, шунингдек, “Aspetar” спорт тиббиёти маркази ва Қатар Футбол Уюшмаларида ҳам бўлиб, ташкилотларнинг бугунги кундаги фаолиятини кўздан кечириб, Қатар Футбол Федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида иштирок этган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика