Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди
30 jun 2018 11:02
News
Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Бугун 30 июнь куни ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шариф Мўминжонов ҳамда махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси қўшма қарорига асосан, Қашқадарё вилояти футбол ассоциясидаги умумий ҳолатни ўрганиш ва олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Қарши шаҳрига ташриф буюрди.
Қарши шаҳар аэропортида Умид Аҳмаджоновни Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Зафар Рўзиев кутиб олди.
Таъкидлаш керак, ташриф давомида дастлаб "Мурувват" ногирон болалар уйига борилиб, у ердаги болакайларга совғалар улашиш режалаштирилган.
Шунингдек, Қаршидаги Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати фаолияти билан яқиндан танишилади.
"Насаф" клуби ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академиясига ҳам ташриф буюрилади. Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион кўздан кечирилади.
Бундан ташқари, собиқ "Меҳнат" ўйингоҳи ўрнида қурилаётган спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилади. Ва ниҳоят вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments