Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги "Мурувват" болалар уйида бўлди ФОТО News

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги "Мурувват" болалар уйида бўлди ФОТО

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилояти футбол ассоциясидаги умумий ҳолатни ўрганиш ва олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун Қарши шаҳрига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Қарши шаҳридаги "Мурувват" болалар уйига бориб, у ердаги болакайларнинг ҳолидан хабар олди.Ушбу болалар уйида тарбияланаётган болажонларнинг кўнглини кўтариш учун уларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари улашилди.

Маълумот учун, ушбу болалар уйида 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жами 280 нафар бола тарбияланмоқда.

"Мурувват" болалар уйини кўздан кечириш жараёнида бу ердаги мини-футбол майдони аянчли аҳволда экани маълум бўлди. Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳисобидан совға тариқасида "Мурувват" болалар уйидаги футбол майдонини замонавий талабларга мос келадиган тарзда тўлалигича қайта реконструкция қилиш, спортни янада оммалаштириш учун шароит яратиш бўйича топшириқ берди. Тез кунда бу ердаги майдонча янги кўриниш касб этади.



Шунингдек, бугун кун тартибидан Қаршидаги Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда "Насаф" клуби билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Кун охирида эса вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилади ва тегишли хулосалар қилинади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика