Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади News

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади

Бир неча кун илгари барчамизнинг умидимиз бўлиб Хитойга жўнаб кетган ва энди халқ қаҳрамонлари сифатида ортда қайтаётган футболчиларимиз — биз сизлар билан фахрланамиз!

Бир дақиқа бўлсин тиним билмаган мураббийларимиз, катта футболга дадил кириб келган футболчи укаларим ва албатта, делегациямиз сафида Хитойга жўнаб кетган ҳар бир вакилимизга миллионлаб мухлисларимиз номидан ташаккур изҳор қиламан. Сизлар нафақат қитъанинг айни вақтдаги энг кучли жамоаси эканлигингизни кўрсатдингиз, балки бутун Осиёга ким аслида ким эканини ҳам намоён эта олдингиз. Бу билан эса бутун Ўзбекистон халқига байрам кайфияти улашдингиз. Ушбу тарихий ғалабангиз билан Президентимизнинг қувончли табассумларига сабабчи бўлишдек бахтга муяссар бўлдингиз.

Сафарга кетишингиз олдидан сиз босиб ўтадиган машаққатли йўл футболга ошно тутинган одамларимиз юзларидаги табассум ва дилларидаги чексиз қувончга сабаб бўлиши, мана шу оний фурсатдаги бахтиёрлик учун эса йиллар давомида меҳнат қилиш арзирли бўлиши ҳақида гаплашгандик. Энди баралла айта оламизки, сиз бу миссияни шараф билан уддалай олдингиз.

Сизни сафарга жўнатган ҳар бир ватандошимиз, уйда интиқ кутаётган ота-онангиз, ака-ука-ю опа-сингилларингиз энди барчаларингиз билан ғурурланиб юришади. Сизнинг бу муваффақиятингиз ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади. Айниқса, “қор жанги”дек кўринган финал учрашуви тилларда достон бўладики, биз бу ўйинни йиллар давомида эслаб юрамиз ва ҳар бир ёдга олган лаҳзаларимизда ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз.

2018 йил мамлакатимиз спортида, хусусан футболда катта ўзгаришлар йили бўлади. Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдек суянчимиз бор экан, биз бундай ғалабаларга биргаликда ҳали кўп эришамиз. Сиздан ўтинчимиз шуки, ўсишда, изланишда ва меҳнат қилишда давом этинг. Зеро, мамлакат миллий терма жамоасини Жаҳон Чемпионатига ҳам айнан ўзингиз олиб чиқасиз ва миллионлаб ўзбекистонликларга азалий орзулари рўёбини тақдим этасиз. Бугунги ғалаба шу йўлдаги дебоча бўлиб тарихга муҳрланади.

Тарихий ғалаба, тарихий чемпионлик муборак бўлсин! Омад, зафар ҳамда етакчилик сизни асло тарк этмасин! Баракалла!

Умид Ахмаджонов, МОҚ президенти

Rating: +119   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика